Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг  ижтимоий ва  сиёсий   фаоллигини   ошириш, ҳуқуқий онгини юксалтириш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш, иқтидорини ривожлантириш, ахборот хуружлари ва носоғлом муҳитдан ҳимоя қилиш - булар юртимиздаги ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим йўналишларига айланди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг ташкил этилганлиги ҳам мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар кўламни янада кенгайтириш, ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда Қонунчилик палатасининг роли ва ўрнини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда Давлатимиз раҳбарининг ёшлар билан учрашуви, унда белгилаб берилган муҳим вазифалар, Ёшлар иттифоқининг ташкил этилгани, шунингдек, ушбу масалага оид қарор ва фармонлари мазкур йўналишдаги ишлар кўламини янада кенгайтирди.

Хусусан, Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 18 июлдаги қарори билан “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар дастури” тасдиқланиб, унда белгиланган тадбирлар изчиллик билан амалга ошириб келинмоқда.

Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг навбатдаги йиғилишида Давлатмиз раҳбари томонидан тасдиқланган мазкур чора-тадбирлар дастурида кўзда тутилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузурида “Ёшлар клуби”ни ташкил этиш бўйича ишлаб чиқилган ҳужжатлар лойиҳалари депутатлар ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг масъул ходимлари, фаол ёшлар вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида “Ёшлар клуби”нинг Низоми лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги, Низомда белгиланаётган клубнинг мақсад вазифалари, фаолиятининг йўлга қўйилиши келгусида ёшлар ҳаётида қандай ўрин тутиши каби масалалар иштирокчилар эътиборида бўлди.

Жумладан, клуб ўз фаолияти давомида ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги ўрни ва таъсирини амалда таъминлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиши лозимлиги таъкидланди.

Шунингдек, клуб ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга кўмаклашиш, уларни Қонунчилик палатаси фаолияти билан яқиндан таништириш, қонун лойиҳалари муҳокамаларида ёшлар иштирокини кенгайтириш, Қонунчилик палатасида ёшларниг депутатлар билан мулоқотларини ҳамда депутатлик бирлашмалари ҳамда Ёшлар масалалари бўйича комиссияси билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш вазифалари ҳам юклатилмоқда.

Йиғилишда сўзга чиққанлар, клуб фаолиятини ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ҳамда клуб аъзолигига қабул қилиш тартиблари тўғрисида ўз фикр-мулоҳазарлари ҳамда таклифларини билдириб ўтдилар.


Кўришлар сони: 516

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими