Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари

 Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари

2017 йил  18 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссия билан ҳамкорликда Таълим олиш ҳуқуқини кафолатлаш механизмларини такомиллаштириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Унда асосий эътибор ўқувчилар таълим олишининг ҳуқуқий кафолатларига оид  долзарб масала муҳокама қилинди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Ички ишлар, Халқ таълими вазирликлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ходимлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси , Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, “Нуроний” жамғармаси,  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари, васийлик ва ҳомийлик кенгашлари аъзолари, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси вакиллари, таълим муассасалари раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Депутатлар давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан умумий ўрта таълим соҳасида 11 йиллик таълим тизими жорий этилгани, касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантиришнинг янги механизмлари ишлаб чиқилаётганлиги, ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг ташкил этилаётганлиги,  таълимда давлат сектори билан бир қаторда хусусий секторнинг ривожланиши учун шарт-шароитларнинг яратилаётганлиги бугунги кунда ўсиб келаётган ёш авлоднинг пухта ва сифатли билим олиши йўлидаги энг тўғри қарор бўлгани алоҳида таъкидланди. Бу эса ўз навбатида фуқароларнинг таълим олишга бўлган конституциявий ҳуқуқларини янада кенгайтиради.  Зеро, Конституциямизда ҳар кимнинг билим олиш ҳуқуқига эга эканлиги, бепул умумий таълим олиши давлат  томонидан  кафолатланган. Унга кўра ёшларнинг таълим олиш кафолатлари “Оила” кодекси, “Таълим тўғрисида”ги, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларда ҳам мустаҳкамлаб қўйилган.

Давра суҳбатида Ўзбекистонда фуқароларнинг таълим олиш ҳуқуқининг таъминланаётганлиги Бирлашган Миллатлар ташкилотининг бир қатор тузилмалари томонидан эътироф этилганлиги таъкидланди. Депутатларнинг жойларда хақиқий ҳолатни ўрганиш юзасидан олиб бораётган фаолиятлари давомида ёшларнинг таълим олиш ҳуқуқининг таъминланиши юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳоли томонидан қўллаб-қувватлаётганлиги қайд этилди.

Таълим давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан биридир. Шу боис, соҳадаги ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, қонуний асосларини мустаҳкамлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бироқ қонунчиликда мажбурий таълимнинг белгиланган қоидаларига риоя этмаслик, ота-оналарнинг ўз фарзандлари таълими ва тарбиясига бефарқлиги кузатилмоқда. Яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиш ўрнига айрим ота-оналар томонидан  қонуний мажбуриятларини бажармаслик ҳолатлари мавжудлиги барчани ташвишга солмоқда. 

Давра суҳбатида таъкидланганидек, жойлардаги назорат ишлари, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиялари томонидан олиб борилган мониторинглар 2014-2016 йиллар давомида 50 мингга яқин ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг  болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги ўз мажбуриятларини бажармаганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилган. Шу  боис, қонун ҳужжатларида ота-оналар жавобгарлигини кучайтирувчи чоралар белгиланиши ва ушбу масалани кенг жамоатчилик ва мутахассислар, тегишли давлат идоралари, маҳаллий кенгаш депутатлари билан биргаликда муҳокама қилиниши мақсадга мувофиқ экани айтиб ўтилди.

Шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлаш, ота-оналарнинг фарзандлари олдидаги мажбуриятларини янада оширишда парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг ролини ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир якунида ўқувчиларнинг таълим олиш ҳуқуқини кафолатлаш механизмларини такомиллаштириш,  айрим қонун хужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан  аниқ  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 


Кўришлар сони: 16532

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими