Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Депутатлар қонун лойиҳасини муҳокама қилдилар

Мамлакатимизда бугунги кунда 4 мингдан ортиқ уй-жой мулкдорлар ширкатлари фаолият олиб бориб, улар 32,4 мингдан ошиқ кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатмоқда. Хозирги кунда республикамиз аҳолиси тез суръатлар билан демографик ўсишига қарамай, уйларни ипотека кредити асосида берилиши ҳисобига уларни қуриш ва реконстукция қилиш кенгаймоқда, яъни 1991 йилда одам бошига 12,4 кв.м. уй-жой тўғри келган бўлса ҳозирги вақтда бу кўрсаткич 15.2 кв.м.га ортди.

Мамлакатимизда 2017 йил январь-июнь ойларида йиллик инвестиция ҳажмининг 5166,8 млрд. сўми ёки 19,4 фоизи даражасида уй-жой қурилиши ишлари амалга оширилган.

Аҳолига уй-жойлар қуриш фаол ривожланмоқда. Табиий равишда соҳада ечим топиш лозим бўлган янги масалалар вужудга келмоқда. Ана шулардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 12 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан кўп квартирали уйларда турар ва нотурур жойлардан, умумий мулкдан фойдаланиш ва уларни сақлаш масаласига бағишланган Қўмита йиғилиши ташкил этилди.

Тадбирда мазкур долзарб масаланинг бугунги ҳолати ҳамда аҳоли билан ўтказилган бевосита учрашув ва мулоқотларда кўтарилган саволлар, фикр-мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда соҳага оид ҳуқуқий базани ҳамда уй-жой ва коммунал хизматни тубдан яхшилаш масаласи бугунги кунда долзарб аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

Ўз навбатида, тадбирда депутатлар томонидан ҳудудлардаги ишларнинг ҳақиқий аҳволини ўрганиш ва аҳоли билан ўтказилаётган доимий мулоқотлар давомида уй-жой ва коммунал соҳада фойдаланилмаган имкониятлар ва камчиликлар мавжудлиги алоҳида қайд этилди. Жумладан, умумий мулкдан фойдаланиш, уларни сақлаб туриш масалалари, кўп қавватли уйларнинг ташқи фасад архитектурасини бузилиши, тез тиббий ёрдам ва ёнғин хавфсизлиги техникалари ҳалақит қилувчи ноқонуний қурилишлар, рухсат этилмаган жойларни ўраб олиш шулар жумласидандир.

Юқорида келтирилган соҳадаги мавжуд муаммолар ечими юзасидан Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан “Кўп квартирали уйларда турар ва нотурар жойлардан, умумий мулкдан фойдаланиш ва уларни сақлаш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди. Давра суҳбати давомида мазкур қонун лойиҳаси иштирокчилар соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирокида кенг муҳокама қилинди.

Қонун лойиҳасида кўпквартирали уйларда умумий мулкни техник ва санитар сақлаш,  жорий ва мукаммал таъмирлаш, ҳудудни ободонлаштириш, ҳовли атрофини кўкаламзорлаштириш, болалар майдончасига хавфсиз ва замонавий ўйингоҳ конструкцияларини ўрнатиш, инженер-муҳандислик тизимларини сақланувчанлигини таъминлаш, санитар-эпидемиологик ва техник талабларга ҳамда ёнғин хавфсизлиги тартибларига риоя этилиши, хонадон ичида таъмирлаш ишларини қўшниларга халақит қилмасдан бажариш тартиблари ва бошқа масалалар назарда тутилган.

Депутутлар ва тадбир қатнашчилари томонидан қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор аниқ таклиф ва тавсиялар билдириб ўтилди. Бинолар, турар жой ва ёрдамчи хоналарнинг архитектура-режалаштириш ечимларини ўзгартириш билан боғлиқ ёки бинолар конструкцияларининг юк кўтариш қобилиятига таъсир қилувчи ишларни ўзбошимчалик билан бажариш, хонадонларни таъмирлаш жараёнида ички тутиб турувчи девор ва устунларни қайта жойлаштириш, вентиляция шахталари ва каналларини ўзбошимчалик билан ўзгартиш ва реконструкция қилишни тартибга солиш каби масалалар шулар жумласидандир.

Шунингдек, тадбир давомида иштирокчиларнинг кўпхонадонли уйларда  яшовчилар, ёшлар ва болалар ўртасида турли мусобақалар ҳамда байрамлар ташкил этиш ва ўтказиш бўйича таклифларига ҳам эътибор қаратилди.

Тадбир  якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

 


Кўришлар сони: 10859

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2018
Қонунларга киритилаётган ўзгартишлар фуқароларнинг манфаатини ёқлашга, фаоллигини оширишга қаратилди

Киритилаётган ўзгартишларга кўра,  турар жой мулкдорининг оила аъзоси деб эр-хотиннинг ота-онаси,...

21.09.2018
Энергиядан оқилона фойдаланиш масаласи муҳокама марказида

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда мамлакатимизда муҳандислик коммуникацияларнинг эскириши ва қониқарсиз...

21.09.2018
Илм-фан иқтисодиёт реал секторига наф беряптими?

Ахборотларда қайд этилишича, инновациявий ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш ...

Тадбирлар тақвими