Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасида

2017 йилнинг 5 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, қонун лойиҳаси бўйича мутасадди вазирлик ва идоралар мутахассислари ва экспертлари, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакани ошириш институти тингловчилари, Ўзбекистон экологик ҳаракати ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Таъкидландики, инсон ҳаёти ва фаолияти ҳамда атроф-муҳит учун муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларини экологик нормативларга мослигини таъминлаш – аҳоли соғлиғини сақлашнинг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Тадбир давомида «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёни ҳақида маълумот берилди. Унда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аниқлаштирилиб, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш субъектлари, Вазирлар Маҳкамасининг, махсус ваколатли давлат органларининг, Гидрометеорология хизмати марказининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишдаги иштироки аниқлаштирилганига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, ушбу ҳужжатда фан, техниканинг ривожланишини, энг яхши қулай технологиялар ва халқаро тажрибани тадбиқ этилишини ҳисобга олган ҳолда доимий ва кўчма ифлослантирувчи манбалардан чиқарилаётган зарарли моддаларга экологик нормативлар ҳамда ёқилғиларнинг экологик кўрсаткичларига қўйиладиган талабларини босқичма-босқич янада кучайтириб бориш кўзда тутилган.

– Қонун лойиҳасида шунингдек ёқилғини ёқиш, транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида, кимёвий моддаларни ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаси, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи омил, минерал ўғит ва бошқа препаратлар сифатида ишлатишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича норматив ҳужжатларга талаблар аниқлаштирилмоқда, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зумрад Бекатова.Қонун лойиҳаси билан атмосфера ҳавосининг трансчегаравий ифлосланишининг олдини олиш бўйича янги модда, озон қатламига салбий таъсир кўрсатишни бартараф этиш, атмосфера ҳавосига салбий таъсир кўрсатмайдиган халқаро даражада қўлланилаётган маҳсулотларни ишлатиш ва ишлаб чиқаришни иқтисодий қўллаб-қувватлашни амалга оширишга доир янги нормалар киритилмоқда.

Йиғилишда сўзга чиққанлар атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида қонунчилик талабларини амалга ошириш механизмини ва халқаро ҳуқуқий шартнома ва конвенцияларнинг қоидаларини миллий қонунчиликка тадбиқ этиш, ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширувчи процессуал механизмларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар бердилар.

Тадбир  якунларига кўра, муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 2557

Депутатлар минбари

Янгиликлар

06.12.2017
Конституция — ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамиятини барпо этишнинг асоси

 Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссия томонидан Конституция қаб...

06.12.2017
Депутатлар янги шароитларда ОАВни ривожлантиришга қаратилган қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар

Ҳаракатлар стратегиясида ҳозирги вақтда Ўзбекистонни изчил тараққий эттиришнинг белгилаб берилиши жу...

06.12.2017
Эътироф ва рағбат

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги...

Тадбирлар тақвими