Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Соғлиқни сақлашда фан ва таълим технологиялари

Соғлиқни сақлашда фан ва таълим технологиялари

Соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш бугунги кунда долзарб ҳисобланади. Негаки, ҳар бир инсоннинг ўз ҳаётидан мамнун бўлиб яшаши, шак-шубҳасиз, унинг сиҳат-саломатлиги муҳофазасига бевосита боғлиқ. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган давра суҳбатида бу борада олиб борилаётган ишларга жиддий эътибор қаратилган ҳолда, мазкур соҳада фан ва таълим технологияларидан фойдаланишнинг сўнгги йиллардаги фаолияти якунлари ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, соғлиқни сақлаш тизимида фан ва таълим технологияларини қўллаш, илмий фаолиятни янада юксалтириш, кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш йўналишида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мисол учун, олий ўқув юртлари ва илмий текшириш муассасаларида давлат илмий-техника дастурлари доирасида жорий йилда жами 196 та илмий грант ишлари бажарилган. Улар натижасида юрак, қон томир касалликлари, атопик дерматитнинг оғирлик даражасини аниқлаш, болаларда узоқ кечувчи юқумли касалликлар ва бошқа хасталиклар хавфини аниқлашга қаратилган 7 та янги ташхис усуллари амалиётга татбиқ қилинган. Шунингдек, онкология, кардиология, эндокринология диспансерлари ва стационарларига 6 турдаги информацион ахборот тизимлари яратилди ҳамда амалиётга жорий  этилди.

Тадбирда тизимда аҳолини ўйлантираётган, касалликларни келтириб чиқараётган муаммолар таҳлил қилинди. Чунончи, маҳаллий тиббиёт саноати ривож топмагани, даволаш учун белгиланган тиббий асбоб ва ускуналарнинг етишмаслиги, қишлоқ оилавий поликлиникаларида шифокор-мутахассисларга эҳтиёж борлиги айтиб ўтилди. Соҳада илмий изланишлар натижасида юзга яқин ихтиролар учун патентлар олинаётган бўлса-да, уларни амалиётга татбиқ этишда деярли барча ҳудудларда ўз ечимини кутаётган муаммолар борлиги танқид остига олинди.

Депутатлар соғлиқни сақлаш вазирлигининг фан ва таълим технологияларидан фойдаланишда ўтган даврда имкониятлардан тўлақонли фойдаланилмаганини қайд этишди. Айни чоғда ушбу йўналишда ривожланган хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш масалаларига эътибор қаратиш зарурлигига урғу берилди. Энг муҳими, қонунчилик базасини янада такомиллаштиришга, жумладан, тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқилишини тезлаштиришга эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Давра суҳбатида ушбу соҳадаги ишларни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар берилди. 


Кўришлар сони: 9602

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими