Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Парламент электрон формат кўринишида

Парламент электрон формат кўринишида

Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ, “Электрон парламент” тизими шакллантирилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан ахборот соҳаси экспертлари иштирокида ўтказилган давра сухбатида унинг асосий йўналишлари муҳокама қилинди.

Мутахассислар қайд этганидек, мазкур тизим мамлакатни модернизация қилиш ва демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнида Олий Мажлис ва сиёсий партияларнинг ролини кучайтиришга хизмат қилади. “Электрон парламент” парламент ва сайловчилар ўртасида самарали мулоқотни йўлга қўйишга, жойларда вакиллик органлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга, ижро ҳокимияти органлари устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатишга имкон яратади. Шу билан бирга, у парламет фаолиятида замонавий ахборот коммуникация технологияларини кенг қўллаш, унинг шаффофлигини таъминлаш ҳамда самарадорлигини оширишга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Давра суҳбати иштирокчилари парламентнинг ахборот тизимлари, ундан қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил жараёнида самарали фойдаланиш ҳолати масалаларини атрофлича таҳлил этишди. Олий Мажлис палаталари расмий сайтларининг техник ва сервис имкониятлари батафсил ўрганилди. Айни чоғда “Электрон парламент” тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури лойиҳаси ҳақида маълумотлар берилди.

— Мазкур лойиҳада соҳада норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш чора-тадбирлари, ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмаси, ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, ахборот-намойиш фаолияти кабилар қамраб олинган, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев. — Ушбу йўналишда, айтиш ўринлики, халқаро тажриба ўрганилди. Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши миллий парламентни янада самарали ва шаффоф қилишга, сайловчилар билан мулоқот ўрнатиш сифатини оширишга, фуқаролик жамияти олдида вакиллик органлари ҳисобдорлигининг янги амалий механизмларини яратишга хизмат қилади.

Тадбир якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.  


Кўришлар сони: 3524

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.02.2018
Ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда

– Навоий вилояти Учқудуқ тумани марказидан 150 км. (вилоят марказидан 450 км) олисдаги Узунқудуқ ...

16.02.2018
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг амалий мехназимлари ва қонунчилиги такомиллаштирилади

Сўз олганлар томонидан истеъмол саватини белгилашда иссиқ ёки совуқ табиий-иқлим шароитларини, аҳоли...

15.02.2018
Қонунлар ижросини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди

Сирдарё вилоятида янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги ҳамда...

Тадбирлар тақвими