Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Тиббий комиссия: фаолиятлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди

Тиббий комиссия: фаолиятлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари иштирокида семинар ташкил этилди. Тадбир соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотларнинг ижроси самарадорлигини таъминлаш, ушбу соҳада депутатлик, парламент ва жамоатчилик назоратининг самарали механизмларини жорий этиш масалаларига бағишланди.

Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган семинарда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали тадбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссия ва вазирлик олдида турган долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, 2016 йил сентябрдан буён соғлиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилишга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг
1 та Фармони, 16 та қарори ва 10 та фармойиши қабул қилинди. Семинарда мазкур ҳужжатларининг ижроси хусусида сўз борар экан, уларда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан бажарилган ишлар билан бир қаторда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Хусусан, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, малакали кадрлар билан тўлдириш, дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланиш даражасини яхшилаш масалалари иштирокчилар диққат марказида бўлди.

Шунингдек, жамият саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш масалаларида тизим фаолиятини мувофиқлаштириш, ягона давлат ва идоравий ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил этилди. Миллий тиббиёт стандартлари реестрини юритиш, унда янги стандартларни қайд этиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг халқаро сифат менежменти тизими талаблари ва бошқа халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш масалаларини жадаллаштириш лозимлиги юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

Тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, аҳолининг тиббий маданиятини оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ижтимоий шериклигини мустаҳкамлаш муҳим аҳамиятга эга эканини ҳисобга олган ҳолда семинарда ушбу мавзу ҳам танқидий таҳлил этилди. Жумладан, бу борада ННТларнинг иштироки умуман сезилмаётгани,  аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, ноинфекцион касалликларни олдини олиш, қишлоқ оилавий поликлиникаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш каби лойиҳаларда ННТлар фаоллиги кўзга ташланмаётгани айтиб ўтилди.

Бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, ундаги камчилик ва муаммолар, уларнинг ечими юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида аҳолининг хабардорлик даражаси яъни, тизим фаолиятини ОАВларида ёритилиши масалалари ҳам семинар иштирокчиларининг қизғин муҳокамаларига сабаб бўлди. Бу борадаги фаолиятни янада такомиллаштириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси тиббиёт соҳасида самарали парламент назоратини ўрнатиши муҳимлиги таъкидлаб ўтилганлиги ҳам қуйи палата ўзининг бу соҳадаги ишини жонлантириши зарурлигини кўрсатмоқда.

Тадбир иштирокчиларининг таъкидлашича, ҳали амалга оширилиши лозим бўлган ишлар талайгина. Уларни амалга ошириш мақсадида Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Комиссия томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни янада кучайтириш талаб этилмоқда. Бунга қуйи палата ҳузуридаги комиссиясининг ишонч телефонларига фуқаролар томонидан бўлаётган кўплаб шикоят ва мурожаатлар ҳам сабаб бўлмоқда. Уларнинг аксарияти даволаниш учун имтиёзли ордер олиш, дори-дармон таъминоти, айрим шифокорларнинг ўз вақтида иш жойида бўлмаслиги ва уларнинг таъмагирлиги каби бир қатор масалалардан иборат бўлмоқда. Кўпгина масалалар Комиссия томонидан тиббиёт ходимлари билан ҳамкорликда ўша жойнинг ўзида ижобий ҳал қилинмоқда. Мурожаатлар таҳлил қлинар экан, жойларда ихтисослаштирилган марказлар ва клиникаларнинг шифокорлари иштирокида аҳолининг барча қатламини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилаётгани, мураккаб операция амалиётларини ҳудудлар кесимида ташкил этилаётгани, чет эллик мутахассисларнинг жалб этилаётганига қарамасдан, ечимини кутаётган айрим масалалар одамларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Йиғилишда баъзи тиббиёт ходимларининг масъулиятсизлиги, ўз ишига нисбатан бефарқлиги, патронаж ва тез ёрдам хизматида хамон камчиликларга йўл қўйилаётгани, худудларда шифокорларнинг жамоатчилик олдида ҳисобот бериш тизими тўлиқ ишламаётгани, маҳаллий кенгашлар сессияларида тиббиётга оид муаммоларнинг тизимли равишда муҳокама қилинмаётганлиги танқид остига олинди.

Тадбирда ана шу муаммолар ва уларни ҳал этиш чораларига алоҳида этибор қаратилиб, тиббий хизматлар сифатини ошириш билан боғлиқ масалалар юзасидан Комиссия аъзолари ва соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддиларининг таклиф-мулоҳазалари билдирилди.

Семинар якунида  тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 3635

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими