Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Мустақиллик буюк ва бебаҳо неъмат

Мустақиллик буюк ва бебаҳо неъмат

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами — мустақиллигимизнинг йигирма олти йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўрилаётган айни чоғда ушбу кунга бағишланган тадбирлар янада ўзгача шукуҳ касб этмоқда. Сана муносабати билан юртимизда қатор тадбирлар, кўрик-танловлар, ободонлаштириш акциялари ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармасида «Мустақиллик – миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири ҳамда келажаги учун буюк ва бебаҳо неъмат» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Абдураҳим Қурбонов маъруза қилди.

Бу борада шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон тарихан қисқа даврда, жадал суръатлар билан равнақ топаётган давлатлар қаторидан муносиб ўрин эгаллади. Олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида халқимиз турмуш фаровонлиги кундан-кунга юксалиб бормоқда” – дейди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Абдураҳим Қурбонов.


Кўришлар сони: 1495

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими