Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Парламент жамиятнинг ҳақиқий кўзгуси

Парламент жамиятнинг ҳақиқий кўзгуси

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида мустақиллик йилларида миллий парламентнинг шаклланиши ва ривожланишига бағишланган анжуман ташкил этилди. Тадбирда парламент аъзолари, Тошкент вилояти ҳамда пойтахтимиз халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги депутутлик гуруҳлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Таъкидланганидек, миллий парламентимиз тимсолида, аввало, жамиятимизнинг ҳақиқий кўзгуси, одамларни ўз ортидан эргаштириб, эзгу мақсадлар сари бошлашга қодир бўлган катта бир куч намоён бўлади. Мамлакатимизда истиқлол йилларида асос солинган икки палатали парламент ҳокимият бошқаруви тизимида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимини шакллантириш, қонун ижодкорлигининг сифатини жиддий равишда ошириш, умумдавлат ва ҳудудий манфаатларнинг мутаносиблигига эришиш хизмат қилди. Эътиборли жиҳати, юртимизда демократик ўзгаришларнинг чуқурлашиши, қолаверса, аҳолининг ҳуқуқий маданияти юксалиши, сиёсий фаоллиги ортиши билан парламентимизни янада ислоҳ қилиш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу сабабли ҳам 2017 — 2021 йиларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаркатлар стратегиясида демократик ислоҳотларни ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ролини яна кучайтириш масаласига алоҳида аҳамият қаратилган. Жумладан, давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш ҳамда қабул қилинаётган қонунларнинг амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига таъсирини кучайтиришга йўналтирган ҳолда қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш, шунингдек, сиёсий тизимни ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш бўйича аниқ вазифалар белгиланган.

—                    Мустақиллик йилларида халқимизнинг миллий ва азалий қадриятлари, турмуш тарзини қабул қилинаётган қонунлар нормаларида акс эттириш қонун ижодкорлиги жараёнида парламент аъзоларининг асосий диққат марказида бўлди, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А. Саидов. —  Натижада Олий Мажлис давлат ҳокимияти тизимида мустаҳкам ўрин эгаллаб, жамиятимизда кечаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар фаол иштирокчисига айланди. Шу йил 12 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг парламент палаталари, сиёсий партиялар, Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузаси миллий парламент ривожида янги босқични бошлаб берди.

Конференцияда давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган танқидий-таҳлилий фикрлардан келиб чиққан ҳолда бугунги кунда Олий Мажлис палаталари фаолиятида, хусусан, қонун ижодкорлиги соҳасида сифат жиҳатидан муҳим ўзгаришлар, янгиланишлар юз бераётгани, умуман янгича маъно ва мазмун кириб бораётгани алоҳида эътироф этилди.

Хусусан, сиёсий партиялар фракциялари раҳбарлари давлатимиз раҳбарининг 12 июлдаги маърузасида сиёсий партиялар фаолиятидаги айрим муаммо ва камчиликлар хусусида билдирган фикрларидан сўнг партиялар ва фракциялар ишида жонланиш рўй бераётгани, янги ташаббуслар илгари сурилаётгани хусусида тўхталиб ўтдилар.

Қайд этилганидек, фуқароларимиз қонун ижодкорлиги жараёнида фаол қатнашаяпти. Парламент назоратининг жаҳон парламентлари амалиётида учрамайдиган янги механизми — ҳар ойда депутатлар муайян тумандаги реал аҳволни ўрганиши ва унинг якунларини халқ депутатлари туман Кенгашида парламент палаталари раҳбарлари иштирокида муҳокама этилиши ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий қарорлар қабул қилинаётгани ўзининг ҳаётийлигини кўрсатди. Мазкур механизм қабул қилинган қонунларнинг амалий ижросини жойларда ҳаққоний ўрганиш учун шароит яратаётган бўлса, айни пайтда халқимизнинг хоҳиш-иродасини қонунларда ва давлат дастурларида акс эттириш имкониятини бермоқда. Энг муҳими, халқ вакилларининг бевосита ўз сайловчилари билан амалий мулоқотлари халқнинг парламентга ва юртимизда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотларга ишончини оширмоқда.

Анжуманда депутат ва сенаторлар қонунчилик, назорат-таҳлил тадбирларининг самарадорлигини ошириш, бу жараёнда аҳоли, жамоат ташкилотлари билан бамаслаҳат иш тутиш, сайловчилар билан доимий мулоқотда бўлиш орқали парламентимизни ҳақиқий демократия мактабига айлантириш, улар ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши кераклиги алоҳида кўрсатиб ўтилди.

 


Кўришлар сони: 4415

Депутатлар минбари

Янгиликлар

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

07.11.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати: бирламчи тиббий-санитария ёрдами самарадорлигини таъминлашнинг устувор мақсади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил...

Тадбирлар тақвими