Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Иқтисодиётимиз ривожининг кафолати парламент ва жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асоси

Иқтисодиётимиз ривожининг кафолати парламент ва жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асоси

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар  Стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурида таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан тайёрланган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш белгилаб қўйилган.

Шу билан бир қаторда жорий йилнинг 12-июль куни Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор тарзида ўтказилган йиғилишдаги маърузасида партиялар тегишли вазирлик ва қўмиталар фаолияти устидан ўзларининг вакиллик органларидаги фракцияси ва партия гуруҳлари орқали парламент ҳамда депутатлик назоратини самарали амалга ошириш зарурлигини таъкидлаб ўтилган эди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 23 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш ва саноат тармоқларини фаол диверсификация қилиш – мамлакатимиз иқтисодиётини барқарор ривожлантириш кафолати” мавзусидаги  давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожида саноатнинг юқори технологияларига асосланган тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверсификациялаш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

– Ҳаракатлар  Стратегиясида минерал-хом ашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш бўйича умумий қиймати қарийб 40 млрд долларга тенг бўлган 649 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда, – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қутлимурод Бабашев. – Шу билан бир қаторда 2017 йилда умумий қиймати 1,0 млрд долларлик 145 та ишлаб чиқариш қувватларини фойдаланишга топшириш натижасида 75 дан ортиқ янги турдаги рақобатдош тайёр маҳсулотлар ўзлаштирилади. Пировард натижада, келгуси беш йилда республикада саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 1,5 бараварга, унинг ЯИМдаги улуши - 33,6 фоиздан 36 фоизга, қайта ишловчи тармоқларнинг саноатдаги улуши - 80 фоиздан 85 фоизга ўсиши таъминланиши билан бирга  саноат тармоқларидаги йирик корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг таннархини ўртача 8 фоизга қисқартиришга эришилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли мутасадди вазирликлар, қўмиталар ва ташкилотларнинг вакиллари, соҳа экспертлари ва олимлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда саноатнинг қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хом-ашё ресурсларини янги технологиялар асосида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш, шунингдек, ишлаб чиқариш тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш орқали сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш энг долзарб масалалардан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.

Иштирокчилар томонидан ишлаб чиқаришни ташкил этишда ва маҳсулотни реализация қилишда ортиқча тўсиқларнинг мавжудлиги айтиб ўтилди. Жумладан, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган дори воситаларига қўйиладиган талабларнинг халқаро стандарт талабларига мос эмаслиги, айрим турдаги маҳаллий хом ашёдан фойдаланиш имкониятларининг чекланганлиги, норуда конларидан фойдаланишга лицензия олиш жараёнининг кўп вақт талаб қилишлиги каби масалаларнинг борлиги таъкидланди.

Депутатлар томонидан, юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, маҳсулот турларини кўпайтириш жараёнида тадбиркорлар олдида пайдо бўлаётган масалаларни ечишда фойдаланилмаган заҳиралар ва имкониятларнинг мавжуд эканлиги таъкидланди.

Давра суҳбати якуни бўйича муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

 


Кўришлар сони: 827

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...

Тадбирлар тақвими