Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун лойиҳасига таклифлар қабул қилинди

Қонун лойиҳасига таклифлар қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Тадбиркор аёл уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этган йиғилишда қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш ва тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида билдирилган таклифларни умумлаштириш борасида сўз юритилди.

Йиғилишда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси А.Саидов мазкур қонун лойиҳаси давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан кенг муҳокама қилингани, мазкур жараёнда тадбиркорлар фаол қатнашаётганини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтнинг ташкил этилиши хусусий мулкни ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш доимо эътиборда эканлигидан далолатдир.

Муҳокамалар жараёнида депутатлар, тадбиркорлар қонун лойиҳаси юзасидан таклифлар, тавсиялар билдирди. Хусусан, иштирокчиларнинг Бизнес омбудсманнинг вилоятларда вакили бўлиши лозимлиги, вакилга шикоят қилиш муддати билан боғлиқ ва бошқа таклифлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди. Қонун лойиҳасида вакил томонидан тадбиркорлик субъектларидан келган шикоят ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби билан боғлиқ қоидалар ҳам қизғин муҳокама қилинди. 


Кўришлар сони: 7888

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.02.2018
Қонунчилик палатаси делегацияси Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси билан амалий мулоқотлар олиб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги па...

23.02.2018
Ҳудудларда ўрганишларни давом эттираётган депутатлар нима дейди?

– Олтинкул туманида 26 та мактабгача таълим муассасалари мавжуд. Уларда 2622 нафар 3-7 ёшли болалар...

23.02.2018
Ўзаро манфаатли алоқалар янада мустаҳкамланмоқда

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда Корея Республикаси...

Тадбирлар тақвими