Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмиталарда қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилинмоқда

Қўмиталарда қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилинмоқда

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги қўмиталарда бир қатор янги қонун лойиҳалари муҳокамасига бағишлаб ишчи гуруҳининг йиғилишлари бўлиб ўтмоқда. Унда қонун лойиҳалари дастлабки тарзда қўмиталарнинг кенгайтирилган йиғилишларида ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида қизғин муҳокама қилиниб, ушбу ҳужжатларни палатанинг навбатдаги мажлис кун тартибига киритиш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 12 июль куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан ўтказган видеоселектор йиғилишидаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” номли маърузасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати олдида турган энг муҳим ва устувор вазифалар белгилаб берилган эди. Жумладан, маърузада “...қонунларни қабул қилиш жараёнида янги тизим – аҳоли билан муҳокама қилиш тизимини жорий этиш лозим, деб ҳисоблайман. Яъни, катта аҳамиятга эга, муҳим қонун лойиҳаларини биринчи ўқишда қабул қилгандан кейин уларни жойларда фуқаролар билан кенг муҳокама қилиш, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини эътиборга олиб, лойиҳаларни такомиллаштирган ҳолда иккинчи ўқишга киритиш тартибини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади”, дея таъкидлаган эди Юртбошимиз.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлислар залида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ташаббуси билан киритилган “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги янги  қонун, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида”ги  ҳамда  “Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига қўшимча ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунлар лойиҳалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш  ўтказилди.

Очиқ ва қизғин муҳокама тарзида ўтган ушбу йиғилишда янги қонун лойиҳаларида кўзда тутилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида фикр алмашилди. Депутатлар, хусусан, қўмита экспертлари ва ННТ вакиллари тажриба ва амалиётда учраётган муаммолардан келиб чиқиб, қонун лойиҳаларини мукаммаллаштириш бўйича зарур тавсияларни очиқ-ойдин ўртага ташладилар.

Маълумки, юртимизда  хусусий мулк давлат ҳимоясига олиниб, юртимизда ўрта мулкдорлар синфи шаклланди. Соҳада олиб борилган ислоҳотлар самараси ўлароқ, мамлакатда биргина кичик тадбиркорлик субъектлари сони 210 мингдан ошди. Тадбиркорлик фаолиятига қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган 1200 дан ортиқ қонун ҳужжатлари, шу жумладан 156 та қонун, 138 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, 280 та Вазирлар Маҳкамаси қарорлари қабул қилинди.

Шу сабабли тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида қонунлар ижроси устидан Парламент назоратини кучайтириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ушбу ҳужжатда Вакил томонидан тадбиркорлик субъектларининг шикоятларини кўриб чиқишига оид алоҳида модда киритилиб, унда Вакил тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини бузаётган давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиши, шу билан бирга,  тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги хўжалик низоларини, оилавий, меҳнат ва тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни ҳал этиш билан боғлиқ шикоятлар, Вакил томонидан кўриб чиқиладиган ишлар предметига кирмаслиги белгиланмоқда.

– Шунингдек, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасида амалдаги Қонун мурожаатлар билан ишлашнинг замонавий усулларини назарда тутмаслиги, жумладан, Қонунда мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқишда интерактив усуллардан кенгроқ фойдаланиш, мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларини нашр этиб бориш, такрорий мурожаатлар билан ишлаш, фуқароларни сайёр ёки видеоконференцалоқа ёрдамида масофавий қабул қилиш, соҳадаги янги институт “Халқ қабулхонаси”га оид қоидалар, “Ишонч телефонлари” орқали мурожаатни қабул қилиш ва кўриб чиқишга оид нормалар мавжуд эмаслиги юзасидан бахс-мунозаралар бўлиб ўтди, – дейди қўмита аъзоси Бахром Обиджонов. – “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига киритилаётган,  Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қарорига мувофиқ қонун ҳужжатларининг ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари томонидан амалга оширилиши мумкинлиги ҳамда қонунга киритилаётган мазкур қўшимча, қонун ҳужжатлари ижроси ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганишни нафақат Олий Мажлис палаталарининг қўмиталари томонидан, балки Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзоларининг ўзи томонидан ҳам амалга оширилиши ҳуқуқини бериши йиғилиш иштирокчилари томонидан алоҳида таъкидланди.

Йиғилиш сўнгида қўмита ишчи гуруҳининг муҳокамалари юзасидан тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 5018

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2017
Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари

Давра суҳбатида таъкидланганидек, жойлардаги назорат ишлари, вояга етмаганлар билан ишлаш комиссиял...

17.10.2017
Аҳоли эътирозларига онлайн ечим

Ўз сайлов округингиздан сайланган депутат билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни истайсизми? Унда онлайн...

16.10.2017
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш жамиятда барқарорликни таъминлашнинг муҳим кафолати

Олий Мажлис қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитаси Тошкент фармацевтика институтида...

Тадбирлар тақвими