Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Фармацевтика фаолиятига оид назорат ҳолати таҳлил қилинди

Фармацевтика фаолиятига оид назорат ҳолати таҳлил қилинди
Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг мажлисида “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонунни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли қонуности ҳужжатларининг қабул қилинганлигини мониторинг қилиш натижалари муҳокама қилинди.
Таъкидландики, ушбу фаолиятларни такомиллаштириш юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бир қатор чора-тадбирлар режаси тасдиқланган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг Комплекс чора- тадбирлар режасининг ижросини ўз вақтида таъминлаш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириб бориш юзасидан идоралараро ишчи гуруҳи таркиби тузилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Қонунига мувофиқлаштириш мақсадида норматив - ҳуқуқий ҳужжатлар хатловдан ўтказилган. Ўзбекистон Республикасининг дори воситалари муомаласига алоқадор бўлган амалдаги Қонунлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар хатловдан ўтказилиб, Қонунга мувофиқлаштириш юзасидан таҳлил қилиб чиқилган. 
Қонун қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳам бир қатор қарорлар қабул қилинди. Жумладан, “Дори воситалари ва тиббий буюмларни жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун олиб кириш ҳамда олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 8 июндаги 191-сонли Қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2016 йилда  365-сонли “Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.04.2017 йилда  185-сонли "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2016 йил 4 январдаги ЎРҚ-399-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорлари қабул қилинган.
– Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан айрим қонуности ҳужжатларини ишлаб чиқишда сусткашликка йўл қўйилган. Жумладан, хозиргача Давлат фармакопеяси ишлаб чиқилмаган. Этил спиртини реализация қилиш (сақлаш, бериш ва хисобини олиб бориш) тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ишлари охирига етказилмаган, – дейди Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Мавлуда Хўжаева. –  Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан “Яхши лаборатория амалиёти”, “Яхши клиника амалиёти”, “Яхши дистюбитерлик амалиёти” каби давлат стандартлари ҳали тасдиқланмаган. 2014 йил 22 декабрдаги Вазирлар Маҳкамасининг 352-сонли “Дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги Қарорига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмаган.
Йиғилиш якунида тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 14302

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.02.2020
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси: муаммо ва истиқболдаги режалар

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйич...

26.02.2020
Депутатлар Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзодни маъқулладилар

2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ...

26.02.2020
Ўзбекистон — Литва: Мақсадли сиёсат ва самарали ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Б. Алихонов Литва Сеймаси...

Тадбирлар тақвими