Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун ижроси тараққиётга хизмат қилади

Қонун ижроси тараққиётга хизмат қилади
Жиззахда Ўзбекистон Республикасининг “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонуни ижроси бўйича олиб борилган назорат-таҳлил ишлари якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

“Жиззах” эркин иқтисодий зонаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, Тараққиёт стратегияси маркази ва вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ҳудудда фаолият кўрсатаётган корхоналар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар иштирок этди. 

“Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлашда Президентимизнинг 2016 йил 26 октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилаётир. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати А.Жалилов, Тараққиёт стратегияси маркази ижрочи директори А.Бурҳонов ва бошқалар мазкур қонун асосида эркин иқтисодий зонада иш олиб бораётган тадбиркорлар учун белгиланган ҳуқуқий асослар, солиқ, божхона имтиёзлари берилгани, ҳудудда ишлаб чиқариш учун зарур бўлган муҳандислик инфратузилма иншоотлари барпо этилгани инвесторларнинг фаолият самарадорлигини оширишга хизмат қилаётганини таъкидлади. 

Ҳудуддаги автомобиль йўллари таъмирланиб, сув, газ ўтказиш тармоқлари барпо этилди. Корхоналар қурилиши учун ер участкаларининг ўз вақтида ажратилиши ҳамда муҳандислик-коммуникация инфратузилма тармоқларига уланиш учун зарур рухсатномалар “бир дарча” тамойили асосида тезкор берилаётгани ҳам тадбиркорларга катта қулайлик яратмоқда. 

Ҳозирга қадар эркин иқтисодий зонада умумий қиймати 91,3 миллион долларлик 19, жумладан, хорижий инвестициялар иштирокида 15 лойиҳа амалга оширилди. Бу лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида 1 минг 324 иш ўрни яратилди. Ҳудудда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларнинг 90 фоизи ёшлардир. 

Ҳудуддаги корхоналар томонидан иситиш коллекторлари, автомобиллар учун тормоз колодкалари, электроника буюмлари, полипропилен қувурлар, полипропилен ип ва гиламлар, светодиодли лампалар, ведио ва IP телефонлар, телекоммуникация ускуналари каби турли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. 

– Ҳудудда фаолият бошлаётган тадбиркорларга эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақомини бериш тўғрисида қарорлар қабул қилишда қонунда белгиланган ҳуқуқий тартибга риоя этилиши истиқболли инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш имкониятини бермоқда, – дейди Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари А.Абдуллаев – Айни пайтда умумий қиймати 203,9 миллион долларга тенг бўлган 7 янги лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда. Яна 11 лойиҳани амалга ошириш устида иш олиб борилмоқда. Бунда “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун муҳим дастуриламал бўлаётир. 

Йиғилишда «Жиззах» эркин иқтисодий зонасида барпо этилаётган корхоналар вилоят иқтисодиётининг юксалиши, янги иш ўринлари кўпайишига салмоқли ҳисса бўлиб қўшилаётгани қайд этилди. Ўзбекистон Республикасининг “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонуни ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Тошқул Бекназаров.


Кўришлар сони: 3904

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.09.2017
Ўзбекистон ва Корея парламентлари Cпикерларининг учрашуви бўлиб ўтди

2017 йилнинг 23 сентябридан 26 сентябрига қадар Ўзбекистонда Корея Республикасининг Миллий Ассамблея...

22.09.2017
Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

2017 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

22.09.2017
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари...

Тадбирлар тақвими