Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ахборот-кутубхонлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари

Ахборот-кутубхонлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзолари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, мутахассислар, экспертлардан тузилган ишчи гуруҳи «Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини такомиллаштириш масаласида иш олиб бормоқдалар.

Қонун лойиҳасининг мақсади кутубхона ишида фойдаланувчиларга ахборот-коммуникация технологиялари орқали сифатли хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган устувор вазифаларни амалга ошириш, миллий электрон ресурсларни шакллантириш, улардан кенг фойдаланиш имкониятини яратиш, ахборот-кутубхона ишини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни назарда тутади.

Мазкур қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан «Баркамол авлод йили» Давлат дастури доирасида ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган.


Кўришлар сони: 3070

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

Тадбирлар тақвими