Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Метрология ва стандартлар иқтисодий ривожланишнинг муҳим мезони

Метрология ва стандартлар иқтисодий ривожланишнинг  муҳим мезони

Ҳар йили 20 майда дунё ҳамжамияти Умумжаҳон метрология кунини нишонлайди. Ушбу ҳалқаро воқеа бутун жаҳон мутахассис-метрологлар фаолиятининг натижаларини тан олишга қаратилган. Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви,  мавжуд қонунчилик базасини доимий равишда такомиллаштириш, уни халқаро меъёрлар ва андозаларга мувофиклаштириб бориш, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган махсулотларнинг жаҳон бозорида ўз ўрнига эга бўлиши, маҳаллий хомашё асосида тайёрланган экспортбоп маҳсулотларни кўпайтириш, уларнинг рақобатбардошлигини оширишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳисобланади.

Жорий йилнинг 19 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишда стандартлаштириш ва метрологиянинг роли: тизимни ривожлантиришнинг ҳолати ва истиқболлари”  мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда соҳа “Стандартлаштириш тўғрисида”ги, “Метрология тўғрисида”ги, “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаш тўғрисида”ги, “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги, “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги қонунлари билан тартибга солиб келинмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Агентлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир яқинда қабул қилинган қарори соҳани бугунги кун шароитлари ва талаблари даражасида ислоҳ қилинишига туртки бўлди.

Ушбу қарор билан “Ўзстандарт” агентлиги қошида “Ўзбекистон мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш маркази” ва “Ўзбекистон миллий метрология институти” давлат корхоналарини ташкил этиш ҳамда “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасини қайта ташкил этишни назарда тутган ҳолда “Ўзстандарт” агентлигининг янгиланган ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Давра суҳбати давомида  иштирокчилар мазкур қарорнинг ўз вақтида қабул қилингани, бу айни пайтда юртимизда ишлаб чиқариш ҳажми ортиб, тайёрланаётган маҳсулотларнинг тури кўпайиб бораётган бир шароитда уларни экспортга йўналтириш имкониятларини ҳам кенгайтиришга олиб келиши таъкидлаб ўтилди. Бинобарин, хозирда бозор талабларини сифат ва стандарт белгилаб бермоқда. Шу маънода ишлаб чиқариладиган маҳсулот сифатини ҳалқаро стандарт ва меъёрларга мувофиқлаштириш, сифатни баҳолаш билан шуғулланаётган синов ва ўлчов лабораторияларни техник холатини замонавий талабларга мослаштириш, бу эса ўз навбатида сертификатлаштириш идоралари, синов ва ўлчов лабораториялари томонидан бажариладиган мувофиқликни баҳолаш натижалари ҳалқаро даражада тан олинишига ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини  оширишга хизмат қилиши айтиб ўтилди.

Иштирокчилар тадбиркорлар учун техник тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ишларнинг самараси сифатида техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш соҳаси тубдан ислоҳ қилинаётгани ва бугунги кунда 23 та техник регламентни қабул қилиш ҳисобига 700 дан ортиқ стандарт ихтиёрий турга ўтказилганлигинига алоҳида эътибор қаратдилар.  

Шу билан бирга, депутатлар томонидан ушбу соҳанинг янада жадал ривожланишини таъминлаш учун Президентнинг махсус қарори сўзсиз бажарилиши лозимлиги, бунда қонунчиликда белгиланган давлат ваколатли органларнинг стандартлаштириш ва метрология соҳасини ислоҳ қилиш бўйича фаолиятни ўзаро уйғун ҳолда олиб бориш, айрим фойдаланилмаган заҳиралар ва имкониятларни ишга солиш зарурлиги таъкидланди.

Давра суҳбати якуни бўйича муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди. 


Кўришлар сони: 1348

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.09.2017
Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

2017 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги...

22.09.2017
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишлари...

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

Тадбирлар тақвими