Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш аграр соҳа ривожининг муҳим кафолати

Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш аграр соҳа ривожининг муҳим кафолати

Бугунги кунда тадбиркорлик, фермерлик жадал ривожланиб, аграр тармоқда саноатни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу жараёнда ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, қуйи палатанинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси , Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси мутахассислари, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент давлат юридик университети, Тошкент ирригация ва мелиорация институти професссор-ўқитувчилари иштирокида давра суҳбати ташкил этди.Аграр соҳанинг барқарор ривожланишида ер ресурсларини сақлаш ва самарали фойдаланишнинг аҳамияти иштирокчилар эътиборида бўлди.

Таъкидланганидек, юртимизда ерларни асраш ва улардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилиб, соҳанинг ҳуқуқий асослари яратилган. Хусусан ер ресурларидан оқилона фойдаланишга оид муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ер кодекси ва 10 га яқин қонунлар ҳамда 100 дан ортиқ қонун ости ҳужжатларида ҳуқуқий тартибга солинган.

Дунёда аҳоли сонининг ўсиб бориши, саноатнинг жадал суръатларда ривожланиши, глобал иқлим ўзгариши оқибатида сайёрамиз экологик ҳолатининг ёмонлашиши, ер ва сув ресурслари каби табиий неъматларнинг чекланганлиги шароитида инсониятнинг озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабнинг йилдан-йилга ортиб бораётганлиги ердан оқилона фойдаланиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини ва унумдорлигини яхшилаш орқали экинлар ҳосилдорлигини ошириш долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Соҳа мутаҳассисларининг қайд этишларича, мамлакатимизда ўтган асрнинг 90-йилларида ўртача жон бошига 0,20 гектар суғориладиган қишлоқ хўжалик экин ерлари тўғри келган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йилда 0,15 гектарни ташкил этган. Таҳлилларга кўра, 2030 йилга бориб ҳозирги ер майдонлари ҳажми камаймаган тақдирда ҳам фақат аҳоли сонининг ўсиши ҳисобига жон бошига 0,12 гектардан суғориладиган қишлоқ хўжалик экин ерлари тўғри келиши кутилмоқда. Бу эса ўз навбатида, ерлардан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш ишларини кучайтириш орқали аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлганэҳтиёжини тўлиқ таъминлаш вазифаларини қўяди.

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи устувор йўналишида ҳам мазкур масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, пахта ва бошоқли дон экиладиган майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга картошка, сабзавот, озуқа ва ёғ олинадиган экинларни экиш, шунингдек, янги интенсив боғ ва узумзорларни жойлаштириш ҳисобига экин майдонларини янада оптималлаштириш каби муҳим чора-тадбирлар белгиланган.

Шунингдек, аҳолининг шахсий томорқалардан фойдаланиш, деҳқон хўжаликларини юритиш, мавжуд ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланиш ва улардан юқори ҳосил ва даромад олиш бўйича замонавий технология ва тажрибаларни тарғибот қилиш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

2017 йилнинг 11 апрель куни Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан ўтказилган видеоселекторда ҳам мазкур масалага эътибор қаратилиб, айрим ҳудудлардаги аҳолининг томорқа ерларидан фойдаланишига танқидий баҳо берилди. Масалан, жорий йил давомида ўтказилган ўрганишлар натижасида Навоий вилоятидаги 27 фоиз, Самарқанд вилоятидаги 45 фоиз, Бухоро вилоятидаги 47 фоиз, Жиззах вилоятидаги 50 фоиз томорқа ерларида, афсуски, сабзавот экинлари ва мевали дарахтлар экилмаган. Тадбирда бу каби камчиликларни бартараф этиш масалалари ҳам кенг муҳокама қилинди.

Депутатларнинг қайд этишича, ерларни табиий ресурс сифатида, яъни табиий ишлаб чиқариш манбаи нуқтаи назаридан муҳофаза қилиш назарда тутилган бўлиб, ер қонунчилигида табиий объект сифатида тупроқни, унинг унумдорлигини муҳофаза қилишга қаратилган нормалар мавжуд эмас.

Бугунги кунда тупроқ унумдорлигини сақлаб қолиш ва ошириш масаласи тобора ўткир муаммога айланиб бормоқда. Шу сабабли ҳуқуқий нуқтаи назардан тупроқ унумдорлигини оширишнинг қонуний асосларини янада чуқурроқ таҳлил қилиш орқали қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш зарур бўлади.

Давра суҳбатида аграр соҳанинг барқарор ривожланиши учун ер ресурсларнинг аҳамияти, ер ресурсларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш, шунингдек ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва қайта тиклашнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш масалалари арторлича муҳокама қилиниб, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 15548

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими