Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

“Электрон парламент” комплекс дастури ишлаб чиқилади

“Электрон парламент” комплекс дастури ишлаб чиқилади

2017 йил 24 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш: “электрон парламент” тизимини жорий қилиш ва ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Таъкидлаш жоизки, “Электрон парламент” тизимини ривожлантириш комплекс дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирлар таркибига киритилган бўлиб, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилиш жараёнларида Олий Мажлис, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим қисми ҳисобланади.

Давра суҳбатидан кўзланган асосий мақсад мутахассис ва экспертлар иштирокида парламентаризмни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ҳамда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ҳисобига вакиллик органлари фаолиятининг шаффофлиги ва самарадорлигини янада ошириш йўлларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Давра суҳбати иштирокчилари томонидан қайд этилдики, депутатлик корпусининг фаолияти мамлакатимизда демократияни таъминлаш, ижро хокимияти органлари фаолияти устидан таъсирчан назорат механизмларини амалга ошириш ва чинакам Халқ ҳокимиятчилиги механизмларини амалга ошириш билан чамбачас боғлиқдир. Бу борада эса замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ушбу фаолиятнинг самарадорлиги ва имкониятларини янада оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Тадбир давомида миллий парламент ахборот тизимларининг жорий ҳолати, парламент фаолиятининг қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ва бошқа шаклларини амалга ошириш жараёнларида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш амалиёти тўғрисида ахборотлар берилди. Парламент палаталари расмий веб-сайтларининг техник ва хизмат кўрсатиш имкониятлари атрофлича муҳокама қилиниб, сайловчилар билан самарали мулоқот ўрнатиш мақсадида уларни модернизация қилиш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Давра суҳбати иштирокчилари халқаро тажриба таҳлиллари асосида, “электрон парламент” Комплекс дастури лойиҳасининг муҳим йўналишлари бўйича, жумладан вакиллик хокимияти органлари корпоратив маълумотлар узатиш тармоғини, фойдаланилаётган электрон ҳужжат айланиши тизимини такомиллаштириш ҳамда парламент маълумотлар базаларини, электрон кутубхоналарини ва бошқа ахборот ресурсларини шакллантириш юзасидан бир қатор таклифлар билдиришди.

Ташкил этилган ишчи гуруҳи томонидан келиб тушаётган экспертлик таклифларини инобатга олган ҳолда “электрон парламент” Комплекс дастури лойиҳасининг якуний таҳририни тайёрлаш мақсадида ишлар давом эттирилади.


Кўришлар сони: 11262

Депутатлар минбари

Янгиликлар

13.08.2020
Коррупция ва одил судлов масалаларига оид рейтинг юритиш тартиб-таомиллари муҳокама қилинди

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг янада натижадорлиги ва жозибадорлигини ...

12.08.2020
ЁШЛАР-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқлари устуворлиги сари

2020 йил 12 август куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд веб-форуми ўз ишини бошлади. Унинг очилиши...

11.08.2020
Адвокатларга қандай имкониятлар бериляпти?

Қайд этилганидек, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни тўлақонли амалга ошириш ва белгиланган ма...

Тадбирлар тақвими