Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Парвоз учун жавоб беришга тўғри келади

Парвоз учун жавоб беришга тўғри келади

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида тузилган ишчи гуруҳларида бир қатор муҳим қонун лойиҳалари қуйи палатанинг навбатдаги мажлиси муҳокамасига киритиш учун тайрланмоқда. Хусусан, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси масъуллигида экспетлар, мутахассислар ва фуқаролик жамияти институти вакилларини жалб этган ҳолда биринчи ўқишга тайёрланаётган Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи янги қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Киритилаётган ўзгаришларнинг мазмуни, аҳамияти ва заруратини изоҳлаб беришни сўраб Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Алишер Ҳамроевга мурожаат қилдик:  

– Маълумки, охирги вақтларда учувчисиз бошқариладиган қурилмаларни қўллаш билан боғлиқ ҳаво ҳудудидан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари дунё миқёсида кўпаймоқда. Мазкур қурилмаларни масофадан туриб узоқда жойлашган оператор бошқариши мумкин. Шу боис, бундай ҳолатлар парвозлар хавфсизлигига, алоҳида қўриқланадиган объектларнинг қўриқлаш тизимига, фуқаролар соғлиғи ва ҳаётига, шу билан бирга давлат хавфсизлигига  жиддий хавф туғдириши мумкин. Бундан ташқари, хорижий мамлакатларда ушбу қурилмаларнинг одамлар йиғилган жойларга қулаб тушиши, аэродромлар ҳудудларида рухсатсиз учиб ҳаво кемалари билан тўқнашиш ҳолатлари инсонлар ўлимига сабаб бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Жиноят кодексига киритилаётган янги норма Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланишни чеклайди. Яъни, ҳаво ҳудудидан санкциясиз фойдаланган шахсларнинг жиноий ва маъмурий жавобгарлигини белгилаш бўйича миллий қонунчилигимизни тўлдиради. Ушбу лойиҳанинг муҳимлиги шундаки, бизнинг амалдаги қонунчилигимизда шу кунга қадар учувчисиз бошқариладиган қурилмалар, ҳаво кемалари ва бошқа учувчисиз аппаратлар парвози, моддий объектларнинг самовий ҳудуддаги ҳаракати билан боғлиқ бошқа фаолиятни амалга оширишда ҳаво ҳудудидан рухсатсиз фойдаланганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик нормалари мавжуд эмас эди.

Афсуски, юртимизда бир қатор ҳукумат қарорлари қабул қилинишига қарамасдан бу каби қурилмаларни қўллаш билан боғлиқ ҳаво ҳудудидан рухсатсиз фойдаланиш ҳолатлари давом этмоқда. Эндиликда Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) фойдаланиш, шу жумладан учувчисиз учиш аппаратлари билан фойдаланиш маъмурий ва жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради. 

Ушбу қонун лойиҳаси фракциялар муҳокамасидан сўнг, палатанинг навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритилади. 

Суҳбатни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 

Ахборот хизмати ёзиб олди.


Кўришлар сони: 2349

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...

Тадбирлар тақвими