Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Маҳаллий Кенгашлар фаолияти ҳамда ваколатини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Маҳаллий Кенгашлар фаолияти ҳамда ваколатини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашлари фаолияти ҳамда ваколатини такомиллаштириш масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат бошқаруви академияси, Тошкент шаҳар ҳамда Тошкент вилояти ҳокимликлари масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Маълумки, бугунги кунда аҳоли билан доимий мулоқот ўрнатиш, минтақаларни ривожлантиришнинг долзарб вазифаларини ҳал этиш, аҳолини ташвишлантираётган муаммолар ва камчиликларни бартараф этиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари фаолиятининг асосий устуворликлари этиб белгиланди.

Барча даражадаги халқ депутатлари кенгашларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти устидан назоратни амалга ошириш борасидаги ваколатларини кенгайтириш зарурати юзага келмоқда.

Давра суҳбатида эксперт ва мутахассислар томонидан маҳаллий Кенгашларни самарали фаолият кўрсатиши ва улар айрим ваколатларини такомиллаштириш борасида амалга оширилиш лозим бўлган фаолиятга  тўхталиб ўтдилар.

Хусусан, Маҳаллий Кенгаш депутатларининг сессия кун тартибига киритилган масалалар билан танишиш ва унга жиддий тайёргарлик кўришни таъминлаш ҳамда доимий комиссиялар кўриб чиқадиган масалалар бўйича тегишли ташкилотларни жалб қилиш тизимини аниқлаштириш мақсадида намунавий регламентга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Сайлов округидаги аҳоли сонидан ҳамда ҳудудларнинг олис ва яқинлигидан келиб чиқиб, кенгашлардаги депутатлар сонининг ўзаро мутаносиблигини белгиловчи нормаларни қайта кўриб чиқиш ҳамда аҳолиси ва сайловчилар сони кўп бўлган туман, шаҳарларда ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишдаги муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар билдирилди.

“Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасида қайд этилган, ҳокимият ижроия органларининг мансабдор шахслари депутат этиб сайлангудек бўлсалар, эгаллаб турган лавозимлардан бўшаш тўғрисида ариза берган тақдирдагина вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига депутат этиб рўйхатга олинишига қатъий амал қилинишини таъминлаш орқали Кенгашнинг назорат функциясини самарали амалга оширишга тўсқинлик қилаётганлиги ҳолатларини бартараф этиш.

Кенгаш ишини бошқаришга ваколатли шахсни белгилаш,кенгаш раиси ўринбосари лавозимини, ташкилий-назорат гуруҳи тузилмасини ташкил этиш, кенгаш раиси ўринбосари лавозимига нозодларни танлаш, номзодга қўйиладиган аниқ талабларни назарда тутувчи кенгаш раиси ўринбосарини сайлаш тартибини ишлаб чиқиш.

Шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимиятларининг конституциявий бўлим ва бошқармалари раҳбарларини сессияларда тасдиқланиши жараёнига алоҳида этибор қаратиш ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида”ги қонунчиликда Кенгаш сессиясида тасдиқланадиган лавозимларни аниқ белгилаш, депутат фаоллигини ошириш, худудлардаги масалаларни сессияларга киритиб бориш ҳамда муаммоларни ҳал этилишига ижобий таъсир кўрсатиш, шунингдек, сайловчилар билан учрашувлар ўтказиш учун депутатга зарур шарт-шароит таъминлаш ҳамда уларни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича ҳам фикрлар билдирилди. 

Шу муносабат билан мазкур давра суҳбатини ўтказиш орқали бу  йўналишдаги фаолиятни амалга оширишда манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан тўпланган ижобий тажрибани ўрганиш ва шу орқали сенаторлар ва депутатларнинг бу йўналишдаги масъулиятини ошириш лозимлиги таъкидланди.

Тадбир конструктив ва ишчанлик муҳитида ўтказилиб, унинг иштирокчилари яна бир бор кўрилаётган мавзу бўйича фикр алмашинди.

Шу билан бирга тадбир муҳокамаси натижасига кўра Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги ва бошқа бир қатор қонунларига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрланиши белгилаб олинди. 


Кўришлар сони: 2804

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.09.2017
Ижтимоий соҳага оид қарорлар ижроси парламент назоратида бўлади

2017 йил 18 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси...

15.09.2017
Феруза ИБРАГИМОВА: Юксак маънавият, интелектуал салоҳият – мамлакат келажаги

Кутубхоналар – халқимизнинг маънавий-маданий мероси ҳамда интелектуал салоҳиятини намоён этади. Ку...

14.09.2017
Ёшлар билан очиқ мулоқот

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга...

Тадбирлар тақвими