Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Тиббиётни мувофиқлаштирувчи Комиссия йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Тиббиётни мувофиқлаштирувчи Комиссия йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди Тиббиётни мувофиқлаштирувчи Комиссия йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди Тиббиётни мувофиқлаштирувчи Комиссия йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди Тиббиётни мувофиқлаштирувчи Комиссия йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни ва дори воситалари таъминотини янада яхшилаш, ушбу соҳадаги қонунчиликни амалиётга самарали татбиқ қилиш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Давлатимиз раҳбари томонидан соғлиқни сақлаш тизимининг ҳолати ва унинг ривожланиш истиқболлари юзасидан шу йил 5 январь, 7 февраль ҳамда 30 мартда ўтказилган йиғилишларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ҳамда ушбу соҳадаги қонунчиликнинг амалиётга самарали татбиқ этилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қонунчилик палатаси депутатлари  томонидан жорий йилнинг апрель ойида жойларда аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишнинг ҳақиқий ҳолатини ўрганиш якунларидан келиб чиқиб, Давлат раҳбарининг 2017 йил
29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарорида белгиланган вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш борасида Соғлиқни сақлаш, Иқтисодиёт, Молия вазирликлари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборотлар эшитилди.

Таъкидландики, жойларда соғлиқни сақлаш соҳасини такомиллаштириш борасида бир қатор ижобий ишлар амалга оширилган. Хусусан, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари ҳузурида тиббиёт соҳасида тузилган алоҳида комиссиялар томонидан ҚВПларни мақбуллаштиришга доир таклифларнинг кенг жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда, тегишли маҳаллий Кенгашлар сессияларида кўриб чиқилиши таъминланган. Шунингдек ҚВПлар ва поликлиникалар раҳбарларининг ахборотини маҳаллаларда, тиббиёт бирлашмалари раҳбарларининг ахборотини эса маҳаллий Кенгашлар сессияларида эшитиш тизими йўлга қўйилган.

Тиббиёт муассасалари ходимларининг масъулияти ортаётганлиги, республика ихтисослаштирилган марказларининг жойларда олиб бораётган ишлари, профилактика-патронаж ишларидаги ва тез ёрдам хизматларидаги ижобий ўзгаришлар аҳоли томонидан эътироф этилмоқда. Айниқса, соғлиқни сақлаш соҳаси тизимини такомиллаштириш борасида жойларда бир қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганлиги, ҚВПлар ва поликлиникаларнинг соат 8-00 дан 20-00 гача ишлаётганлиги, кўпгина зарур дори-дармонлар нархининг бир мунча арзонлашганлиги, тез ёрдам соҳасига ажратилаётган маблағлар миқдори ошганлиги аҳолини мамнун этмоқда.

Шу билан бирга йиғилишда бирламчи тиббий-санитария хизмати кўрсатиш соҳасида ислоҳотларни самарали амалга ошириш борасида бир қатор тизимли ишлар амалга ошрилиши лозимлигига эътибор қаратилди. Жумладан,  мақбуллаштириш натижасида ҚВП ва поликлиникаларнинг фаолият юритишига асос бўлиб хизмат қиладиган идоравий норматив ҳужжатларни қабул қилишни тезлаштириш, бирламчи тиббий хизматда кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, Давлат раҳбарининг қарорини бажаришда мутасадди идоралар ва вазирликларни жойлардаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан доимий ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда шунингдек, аҳолининг тиббий маданияти ва фуқароларнинг
ўз саломатлигига масъуллигини оширишга йўналтирилган соғлом турмуш тарзи асосларини фаол тарғиб этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.


Кўришлар сони: 494

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.07.2017
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари Президент Шавкат Мир...

23.07.2017
Сессияда депутатлар фаолиятида танқидий ёндашув

Халқ депутатлари Ромитан туман Кенгашининг намунали сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси...

13.07.2017
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор учрашуви ҳақида ахборот

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида 2017 йил 12 июль куни парламент палаталари,...

Тадбирлар тақвими