Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутат сўрови – парламент назоратининг таъсирчан шакли

Депутат сўрови – парламент назоратининг таъсирчан шакли

Жорий йилнинг 14 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “Депутат сўровини амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари: назария ва амалиёт” мавзусида семинар ўтказилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Бош прокуратура, Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этди.

Таъкидландики, ҳозирда мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида парламентнинг масъулиятини оширишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда. Бунда қонун чиқарувчи органнинг қонун ижодкорлиги, сайловчилар билан мулоқоти ва назорат-таҳлил фаолиятини янада такомиллаштириш талаб этилмоқда. Қолаверса, ҳокимиятлар ўртасида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг самарали ишлашида парламент муҳим роль ўйнайди. Демакки, парламентнинг нафақат қонун ижодкорлиги функцияси, балки давлат органлари фаолияти устидан назоратни олиб бориш билан боғлиқ функциясини ҳам бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда жонлантириш керак.

Шу маънода, Олий Мажлиснинг парламент назоратини олиб бориш бўйича фаолиятини такомиллаштиришга ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг парламент олдидаги масъулиятини кучайтириш учун қўшимча механизмларни яратишга қаратилган “Парламент назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бу борада муҳим аҳамиятга эга.  

Тадбирда парламент назоратининг шаклларидан бири сифатида депутат сўрови белгиланганлигига алоҳида эътибор қаратилди. Бинобарин, Қонунчилик палатаси депутати давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига, қоида тариқасида, тегишли сайлов округи сайловчиларининг ёки Ўзбекистон экологик ҳаракатининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан сўров юборишга ҳақли.

Таъкидлаш лозимки, илгари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан юбориладиган сўров ҳам депутат томонидан юбориладиган сўров ҳам бир хилда “парламент сўрови” деб номланган. Натижада, депутат сўровини юбориш тартиб-таомили парламент сўровини юбориш тартиби билан бир хил бўлиб, депутат учун қатор ноқулайликлар келтириб чиқарар эди. “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонун қабул қилингандан сўнг, энг аввало “депутат сўрови” алоҳида, яъни “парламент сўрови”дан ажратилди. Эндиликда парламент назоратининг 13 та шаклидан энг тезкор амалга ошириладигани бу “депутат сўрови”дир. Бу хозирда депутатлар томонидан хақиқий ахволни ўрганиш юзасидан жойларда ҳар ойининг биринчи ўн кунлигида амалга ошираётган фаолиятлари давомида аниқланган камчилик ва муаммоларга  мутасаддилар эътиборини жалб этган ҳолда ҳал этиш имконини бериши алоҳида қайд этилди. Келтириб ўтилганидек, биргина жорий йилнинг февраль ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига 117 та депутат сўрови киритилган.

Семинарда депутат сўрови каби парламент назорати шаклидан кенг ва самарали фойдаланиш масалалари, унинг  назарий асослари ва хорижий тажриба ҳам кенг муҳокама қилинди.

Тадбир якуни бўйича депутат сўровини тайёрлаш тартиби, депутат сўровини кўриб чиқиш муддати ва тартибини бузганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги масаласига оид қатор таклифлар билдирилди. 


Кўришлар сони: 86

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.04.2017
Парвоз учун жавоб беришга тўғри келади

– Маълумки, охирги вақтларда учувчисиз бошқариладиган қурилмаларни қўллаш билан боғлиқ ҳаво ҳудудидан...

21.04.2017
Маҳаллий Кенгашлар фаолияти ҳамда ваколатини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ...

20.04.2017
Тиббиётни мувофиқлаштирувчи Комиссия йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни...

Тадбирлар тақвими