Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

“Очиқлик индекси” — самарадорлик мезони

“Очиқлик индекси” — самарадорлик мезони

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мамлакатни бошқариш тизимини демократлаштиришнинг муҳим механизмларидан бири ҳисобланади. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларга уларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларига даҳлдор ахборотларни тақдим этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш давлат бошқаруви тизимидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланган. 

Аввало, Конституция ва “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга қаратилган қоидаларнинг белгилаб қўйилганлиги мазкур соҳадаги кенг кўламли чора-тадбирларнинг ҳуқуқий асоси сифатида хизмат қилмоқда. 2014 йили қабул қилинган ушбу қонун ахборотдан фойдаланувчиларнинг ижтимоий аҳамиятга молик ахборотлардан фойдаланишини ҳуқуқий кафолатлаш билан бирга, давлат органлари фаолияти очиқлигини таъминлашнинг шакл ва услублари, давлат органлари ва жамият ўртасидаги ўзаро ахборот алмашишнинг аниқ механизмларини белгилаб берди.

Қонун талабларини бажариш, давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 6 ноябрда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қоидаларини амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар кўриш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳукуматнинг ушбу қарорига мувофиқ, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторингини олиб бориш бўйича Жамоатчилик кенгаши шакллантирилиб, кенгаш томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги мониторингини олиб бориш ва уни баҳолаш методикаси, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш регламенти ишлаб чиқилди.

Ушбу ҳужжатлар асосида Жамоатчилик кенгаши томонидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги мониторинги бўйича ишлар бошланди.

Жорий йилнинг 14 апрель куни бўлиб ўтган Жамоатчилик кенгаши тадбирида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг “Очиқлик индекси” бўйича 2017 йил 1 январь ҳолатига рейтинг тақдимоти ўтказилди.

Давлат органларининг “очиқлик индекси” рейтинги кўрсаткичлари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, умумий ҳисобда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан очиқлик тўғрисидаги қонун талабларини амалиётга тадбиқ қилиш, фуқаролар учун ижтимоий аҳамиятга молик ахборотлардан фойдаланиш учун зарур шароитлар яратилган. Аҳамиятли жиҳати шундаки, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастуридаги вазифалар доирасида давлат органлари ўз фаолиятларида очиқликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.  

Шу билан бирга рейтинг кўрсаткичлари бир қатор давлат органларида ушбу масалаларга етарли даражада эътибор қаратилмаётганлиги, баъзан  фуқароларнинг қонуний талабларини инкор қилган ҳолда уларнинг ахборотга бўлган ҳуқуқларини бузиш ҳоллари ҳам учраётганлигини кўрсатмоқда.

– “Очиқлик индекси” мезонлари бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг олган баллари бу шунчаки баҳо ёки кўрсаткич эмас, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р.Кушербаев. – Бу кўрсаткичлар, аввало, очиқлик талаблари бўйича паст баҳо олган, зарур даражада очиқликни таъминламаган давлат органларининг келгусидаги фаолиятлари давомида вазиятни яхшилаш учун ҳаракат қилишларига ундашдир. Улар ҳам ўз фаолияти ҳақида фуқаролар учун зарур шароитларни яратиб бериш, очиқлик талабларини бажариш, жамоатчиликда ижобий муносабат шаклланишига ҳисса қўшишини англаб етишлари керак.

Таъкидлаш жоизки, Жамоатчилик кенгаши томонидан “очиқлик индекси” мониторинги бўйича олиб борилаётган чоралар жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг самарали институти, фуқаролик жамияти институтларининг давлат бошқаруви тизимидаги иштироки самарадорлигини оширишга қаратилган ноёб механизм сифатида қаралмоқда. Мониторинг якунлари давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига жамоатчилик билан алоқаларини янада кучайтириш, самарали корпоратив ахборот сиёсати стратегиясини ишлаб чиқишда муҳим манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Жамоатчилик кенгаши томонидан экспертлар иштирокида давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш ишлари давом эттирилади ва якуни бўйича кенгашнинг интернетдаги www.ochiqlik.uz расмий сайтида ҳар йили икки маротаба (1 январь ва 1 июльҳолатига кўра) “Очиқлик индекси” рейтинги эълон қилиб борилади. 

Кўришлар сони: 272

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.05.2017
Геодезия ва картография миллий маркази раҳбарининг ахбороти эшитилди

26 май куни Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан ўтказилган йиғилишда...

26.05.2017
Қуйи палата қўмиталарида давлат бюджети ижроси масаласи муҳокама қилинмоқда

26 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган...

26.05.2017
2016 йилда ижтимоий харажатларга ажратилган маблағларнинг 24,1 фоизи соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга йўналтирилган

Ўзбекистон халқ демократик партияси фракциясининг йиғилишида ҳисобот даврида тасдиқланган кўрсаткичлар...

Тадбирлар тақвими