Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Энергетика салоҳиятини юксалтириш депутатлар эътиборида

Энергетика салоҳиятини юксалтириш депутатлар эътиборида

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар стратегияси” га мувофиқ иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш масалалари устувор вазифа сифатида белгиланди.

Айнан шунинг учун ҳам, мамлакатимиз энергетика тармоқларида қўлланилаётган электр энергияси ҳосил қилувчи бирламчи энергия турларини диверсификациялаш, бугунги кун илмий тараққиёти эришган сўнгги илғор технологияларни қўллаб мавжуд қувватларни ҳамда электр энергияси узатиш ва тарқатиш тармокларини модернизация қилиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли томонидан фаол фойдаланилишини рағбатлантириш механизмларига катта эътибор қаратилмоқда. Режаланган вазифаларни амалга оширишда соҳани тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳам ўзига хос ўрни бор.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистонда энергетика салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг ҳолати ва истиқболлари” мавзусида ташкил этилган конференцияда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Фанлар академияси, тегишли мутасадди вазирликлар, қўмиталар ва ташкилотларнинг вакиллари, соҳа экспертлари ҳамда олимлар соҳани ривожлантириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан фикр алмашдилар.

Мамлакат иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергетик ресурсларга нисбатан тобора ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида электр станцияларида табиий ресурслардан фойдаланиш коэффициентининг мавжуд кўрсаткичларини яхшилаш билан бир вақтда янги қувватларни ишга тушириш, шунингдек қайта тикланувчи энергия манбалари имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқаришни 2015 йилга нисбатан 2030 йилда 73 миллиард 750 миллион кВт соат ёки 40 % га ошириш ўз вақтида тўғри белгиланган узоқ муддатли стратегик вазифа экани иштирокчилар эътиборида бўлди.

Конференция давомида энергетика соҳасини давлат томонидан бошқариш тамойилларига ҳам бир қатор ўзгартишлар киритиш лозимлиги, хусусан, соҳа ривожи ва унинг ҳуқуқий таъминотини амалга оширишда муҳим ўрин эгаллаб келаётган амалдаги “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги ва “Электр энергетикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш билан бирга муҳокамага қўйилган “Қайта тикланадиган энергия манбалари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритишни жадаллаштириш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Конференция иштирокчилари мамлакатимиз энергетика салоҳиятининг мавжуд ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиб, энергия ҳосил қилувчи бирламчи ресурслар диверсификацияси яъни, давлат мулкчилигига асосланган тизим билан бир вақтда хусусий мулкчиликка асосланган электр энергияси ҳосил қилиш, узатиш ва сотиш хизматлари бозорини шакллантириш, қайта тикланувчи энергия манбалари ривожини таъминлаш каби масалаларнинг ҳуқуқий ечимини янада такомиллаштириш, техник тадбирлар асосида электр энергия ҳосил қилишда газ-турбина қурилмалари ва буғ-газ қурилмаларидан фойдаланишга, кўмирни “қайновчи қатлам” технологиясига асосланган ҳолда ишлатишнинг замонавий усулларини қўллашга ўтиш борасида сўз юритдилар. Шунингдек, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини амалга оширишда энг қуйи истеъмолчиларни ҳам қамраб олиш бўйича тизимли дастурларни амалга ошириш, соҳанинг инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича иқтисодий жиҳатдан тўлиқ асосланган чора-тадбирларни амалиётга жорий этиш йўналишида ҳаракат дастурларини ишлаб чиқиш масалалари ҳам кенг муҳокама қилинди.

Конференция якуни бўйича билдирилган таклиф ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда тегишли тавсиялар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 8773

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими