Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Парламент комиссияси мажлиси

Парламент комиссияси мажлиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда бир қатор масалалар, яъни мамлакатда “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” ўтиш тамойилини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари тизимини ривожлантириш, унинг мамлакатни, маъмурий-ҳудудий тузилмаларни бошқариш жараёнига уйғун равишда интеграциялашувини таъминлаш, шу билан бирга, Парламент комиссиясининг фуқаролик жамияти институтлари, айниқса, нодавлат нотижорат ташкилотларининг мустақил ривожланиш жараёнини жадаллаштириш ҳамда уларнинг мамлакатни демократлаштиришдаги ролини мутаҳкамлашга қаратилган фаолияти кўриб чиқилди.

Мажлис иштирокчилари Президент Ислом Каримовнинг Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган вазифаларнинг Парламент комиссияси фаолиятига дахлдор масалаларини қизғин муҳокама қилдилар.

Қайд этилганидек, Парламент комиссияси фаолиятининг энг муҳим йўналишларидан бири фуқаролик жамияти институтлари тизимида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, ахборот маконини эркинлаштириш, нодавлат матбуот нашрлари, радио, телевидение фаолиятини жонлантириш, уларнинг Интернет глобал тармоғига кириш имкониятларини кенгайтириш ҳисобланади. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар сиёсатининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга ҳамда кучли фуқаролик жамиятининг изчил шаклланишига замин яратади.

Шу боис ОАВ фаолиятининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш, ижодий ва техник кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш учун тегишли шарт-шароит яратиш, уларнинг меҳнатини етарли даражада рағбатлантириш мақсадида Парламен комиссияси жорий йилда 5 та нодавлат нотижорат ташкилотлари лойиҳалари танловини ўтказишни режалаштирган. Мажлис иштирокчиларининг фикрича, буларнинг барчаси миллий матбуотимизнинг сифатини, маҳорат ва таъсирчанлигини ошириш, уни ривожланган давлатларнинг оммавий ахборот воситалари эришган юксак талаб ва мезонлар даражасига кўтаришга хизмат қилади.

Мажлисда нодавлат нотижорат ташкилотларининг социал-ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларини танлаб олиш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари лойиҳаларини дастлабки тарзда баҳолаш ва сифатли танлаб олиш бўйича мустақил экспертлар гуруҳи таркиби тасдиқланди. Шу билан бирга, Парламент комиссияси фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий асосларини янада ривожлантиришга қаратилган қарор қабул қилди.

Кўришлар сони: 7956

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими