Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Оммавий ахборот воситалари фаолиятига оид қонунчилик муҳокама қилинди

Оммавий ахборот воситалари фаолиятига оид қонунчилик муҳокама қилинди

2017 йил 22 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида “Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш: оммавий ахборот воситалари фаолиятини тартибга солишга оид қонунчиликни такомиллаштириш” мавзусида семинар ўтказилди.

Семинар Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилиб, тадбирда оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари, ахборот соҳаси бўйича олимлар ва мутахассислар иштирок этишди.

Мустақиллик йилларида ахборот соҳасини демократлаштириш ва либераллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Хусусан, ўтган даврда соҳага оид 10 дан ортиқ қонунлар қабул қилиниб, амалиётга самарали тадбиқ этиб келинмоқда.  

Ўтказилган тадбирнинг асосий мақсади 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган “Журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ва “Оммавий  ахборот воситалари тўғрисидаги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаларини ҳамда мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳақида жамоатчиликни тезкор ва ишончли ахборотлар билан таъминлаш жараёнида миллий оммавий ахборот воситаларининг  ролини ошириш истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.

Таъкидлаш жоизки, дастурга мувофиқ, ушбу қонун лойиҳаларининг қабул қилиниши оммавий ахборот воситалари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг аниқ механизмларини белгилашда шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва журналистларнинг жамоат назоратини амалга оширишдаги ролини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Семинарда оммавий ахборот воситалари ролини ошириш, журналистик фаолиятни ҳимоя қилиш масалалари 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш жараёни устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланганлиги алоҳида қайд этилди.

Тадбир иштирокчиларига эксперт гуруҳлари томонидан тайёрланган ушбу қонун лойиҳалари тақдим этилиб, уларнинг кенг муҳокамасидан ўтказилди. Маърузачилари томонидан кўриб чиқилаётган ҳужжатларнинг жамиятимиз ҳаётини янада демократлаштириш жараёнида, ахборот соҳасини ислоҳ қилишда, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлашдаги ўрни муҳим эканлиги қайд этилди.

Тайёрланган қонун лойиҳаларининг муҳим жиҳати сифатида уларнинг миллий оммавий ахборот воситалари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг  ягона ва самарали тизимини шаклантириш ва иқтисодий,  ижодий мустақиллигини таъминлашга қаратиш сосий мақсад этиб белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди.

Семинарда тайёрланган ҳужжатларни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор муҳим таклифлар ва тавсиялар билдирилди. Қонун лойиҳаларининг ижтимоий муҳокамаси жараёнида манфаатдор бўлган барча шахслар учун кенг имкониятлар яратиш ва келиб тушаётган таклифларнинг ҳисобини юритиш бўйича тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 12264

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.01.2020
Ов қилиш ва овчилик хўжалиги соҳасининг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг янги таркиби қонун ижодкорлиги жараёнларига киришиб кетди. Айни...

28.01.2020
Қонунчилик палатаси Кенгашининг илк йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тузилган барча қўмиталар ҳамда депутатлик бирлашмалари...

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

Тадбирлар тақвими