Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларини жамоатчиликка етказиш масалалари муҳокама қилинди

Суд-ҳуқуқ ислоҳотларини жамоатчиликка етказиш масалалари муҳокама қилинди Суд-ҳуқуқ ислоҳотларини жамоатчиликка етказиш масалалари муҳокама қилинди Суд-ҳуқуқ ислоҳотларини жамоатчиликка етказиш масалалари муҳокама қилинди Суд-ҳуқуқ ислоҳотларини жамоатчиликка етказиш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг  15 март куни Парламент қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ЎзЛиДеП фракцияси билан ҳамкорликда “Жиноят ва жиноят процессуал қонун ҳужжатларининг нормаларини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш – қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим омили” мавзусига бағишланган конференция ўтказилди.

      Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари ва Қўмита ҳузуридаги жамоатчилик-эксперт гуруҳи аъзолари билан бир қаторда судьялар, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, эксперт ва мутахассислар иштирок этдилар.

      Тадбирнинг асосий мақсади – жиноят ва жиноят-процессуал нормаларини либераллаштиришга қаратилган миллий қонунчилигимизни тизимли ва босқичма-босқич ривожлантириш ҳақидаги ахборотни кенг жамоатчиликка етказиш. Шу муносабат билан тадбирда суд тизимини янада такомиллаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг, хусусан, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини суд орқали ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

      Таъкидландики, давлатимиз раҳбарининг “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонлари ушбу соҳани янада такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асосига айланди.   

     

– Юқорида санаб ўтилган ҳужжатларга мувофиқ, суд ишларини кўриб чиқишни асоссиз узайтиришга йўл қўймаслик мақсадида қуйи суд тизимларидаги камчиликларни юқори суд инстанциялари томонидан мустақил равишда бартараф этиш ва бу бўйича якуний қарор қабул қилишдек ваколатларни кенгайтириш, процессуал қонунчиликни такомиллаштириш назарда тутилмоқда, – дейди Қонунчилик палатасининг депутати Шерзод Тўхташев.

      Тадбирда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йилида ҳуқуқ-тартибот ва назорат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг барча раҳбарлари халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотларни йўлга қўйиш, уларнинг фуқаролар учун янада яқин бўлишини таъминлаш, келиб тушаётган мурожаатлар, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида кўриб чиқиш назарда тутилган.

      Булардан ташқари, суд-ҳуқуқ тартибот ва назорат органлари ходимларини ўқитиш, танлаш ва жойлаштириш тизимини такомиллаштириш, мурожаатларни доимий таҳлил қилиш ва уларнинг натижаларини ёритиб бориш, адвокатурани ривожлантириш, нотариат ва ФҲДЁ органлари тизимини ислоҳ қилиш режалаштирилмоқда.

     

– Фуқаролар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлашда адвокатлар ролини ошириш, адвокатура институтини такомиллаштиришга йўналтирилган қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда, – дейди Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Равшан Ахмедов.

      Умуман олганда, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг ва ҳар тарафлама муҳокама этиш, шубҳасиз, ушбу соҳадаги миллий  қонунчилигимизни янада такомиллаштириш ва ривожлантиришда ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.


Кўришлар сони: 6310

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.11.2017
САЛОМ МУРАББИЙ

Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ...

15.11.2017
Ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган долзарб масалалар кўриб чиқилди

Жисмоний соғлом, маънавий ва ақлий камол топган, мустақил фикрловчи, Ватанга садоқатли, қатъий ҳаёти...

09.11.2017
Қонунчилик палатасида “Ёшлар клуби” фаолият бошлайди

Мамлакатимизда бугунги кунда ёшлар масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб, ёшларнинг ...

Тадбирлар тақвими