Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Барқарор тараққиёт ва хавфсизлик йўлидаги муштарак мақсадлар

Барқарор тараққиёт ва хавфсизлик йўлидаги муштарак мақсадлар

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг ташаббуси билан Ташқи ишлар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлганлигининг 25 йиллиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, олимлар, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси ҳамда Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари ҳамда магистрлари иштирок этишди.

Тинчлик ва хавфсизликни сақлаш ва мустаҳкамлаш, мамлакатлараро муносабатларни ривожлантириш учун яратилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан самарали ва кўпқамровли ҳамкорликка бу йил 25 йил тўлди. Ўзбекистон учун БМТнинг халқаро муносабатларда ноёб тузилма сифатида муҳимлиги мамлакатнинг замонавий тараққиёт кун тартибидаги глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал этишда, жаҳон миқёсида қарорлар қабул қилиш жараёнида бевосита иштирок этиш имкониятига эга бўлиши билан алоҳида аҳамиятга эга.

Давра суҳбати давомида таъкидланганидек, хавфсизликнинг замонавий таҳдидларига қарши кураш, оммавий қирғин қуролларини тарқалишининг олдини олиш, экологик муаммоларни ҳал қилиш, ижтимоий-иқтисодий тараққиётни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, инсон ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш мамлакатимизнинг БМТ билан ҳамкорлигининг устувор масалаларидир. 

БМТ билан шерикликнинг устувор йўналишлари давлатимизнинг тинчликпарвар сиёсати ва халқаро ҳуқуқий принциплар ҳамда меъёрларга амал қилиши билан белгиланади. Мамлакатимизнинг хавфсизликни таъминлаш борасидаги катта тажрибаси самарали муносабатларнинг асосини ташкил қилади. Ўзбекистон қуролсизланиш ва қуроллар тарқалишига қарши қатор асосий битим ва шартномаларнинг иштирокчисидир. Республикамиз БМТнинг терроризмга қарши 13 та конвенциясига қўшилган.

Бугун Ўзбекистон Республикаси БМТнинг инсон ҳуқуқларига тегишли 60 та халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг, жумладан, олтита асосий келишувнинг иштирокчиси сифатида ўзининг халқаро мажбуриятларини узлуксиз бажариш баробарида, ўзининг бу борадаги сиёсатини ишлаб чиқмоқда.

Республикамиз БМТнинг Афғонистондаги тикланиш ва бунёдкорликка кўмаклашиш бўйича дастурларини амалга оширилишида ўзининг ҳарбий инфратузилмалари элементларини тақдим қилиш, халқаро гуманитар юкларни етказиш учун ўзбек-афғон чегарасидаги кўприкни очиб бериш, инфратузилмаларни қайта тиклаш ва турли объектларни қурилиши билан ўзининг самарали ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Ўзбекистон Марказий Осиёни ядро қуролидан ҳоли ҳудуд (ЦАЗСЯО) деб эълон қилиниши каби йирик ташаббусни илгари суриб, халқаро миқёсдаги қуролсизланиш кун тартибида мустаҳкам ўрин эгаллади.

1993 йилдан республикада БМТнинг Тараққиёт дастури ўз фаолиятини бошлади. 1999 йилдан бошлаб ушбу дастур амалга оширилмоқда. Бу ҳамкорликнинг асосий вазифаси Ўзбекистоннинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишининг қисқа ва ўрта муддатларга мўлжалланган устувор вазифаларини бажариш бўйича техникавий ёрдам ва маслаҳатлашувлар орқали кўмак кўрсатишдан иборат.

Бугун мамлакатда БМТнинг қатор тузилмалари, яъни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Таълим, фан ва маданият ташкилоти (ЮНЕСКО), Жаҳон банки, Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Болалар фонди, Аҳолишунослик жамғармаси, Тараққиёт дастури, Наркотик моддалар ва жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси, ОИВ/ОИТС бўйича бирлашган дастур фаолият юритиб келмоқда. Ушбу ташкилотлар билан ҳамкорликда 1993 йилдан буён, Ўзбекистонда давлат бошқарувини кучайтириш, атроф-муҳит муҳофазаси, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, маданият, илму-фан, таълим, энергетика, коммуникация ва бошқа соҳаларда жами 434 млн. доллардан зиёд маблағ жалб қилинган 440дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилди. Ҳозирги вақтда 70 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Сўнгги ўн беш йил мобайнида Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришишга йўналтирилган БМТ фаолияти дунёдаги барча давлатлар учун йўналиш кўрсатиб, янги ва келгуси кун тартиби бўлмиш Барқарор тараққиёт мақсадларини белгилаб берди.

2016-2020 йилларга мўлжалланган БМТнинг тараққиётга кўмаклашувчи Доиравий дастури Ўзбекистон ва БМТнинг ўзаро муносабатларидаги янги босқич бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йиллар учун Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор йўналишларни амалга оширилишида ижобий таъсирини кўрсатади. 


Кўришлар сони: 207

Депутатлар минбари

Янгиликлар

30.03.2017
Энергетика салоҳиятини юксалтириш депутатлар эътиборида

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Харакатлар...

28.03.2017
Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар

Жорий йилнинг 28 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда...

28.03.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини...

Тадбирлар тақвими