Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Электрон тиббиёт истиқболлари

Электрон тиббиёт истиқболлари Электрон тиббиёт истиқболлари Электрон тиббиёт истиқболлари Электрон тиббиёт истиқболлари Электрон тиббиёт истиқболлари
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасида тиббиёт тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган семинар бўлиб ўтди. Унда депутатлар, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакиллари, мутахассислар, журналистлар иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси И.Абдуллаев ва бошқалар замонавий ахборот-технологияларининг ҳаётимиздан кенг ўрин эгаллаётгани аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармонида бу борадаги ишларни тубдан такомиллаштириш, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш, бу тизимдан аҳолининг фойдаланиш имкониятини кенгайтириш билан боғлиқ устувор вазифалар белгиланди. 

Семинарда ушбу чора-тадбирларни ўз вақтида ҳаётга татбиқ этиш, давлатимиз раҳбарининг шу йил 5 январь ва 7 февралда соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан учрашувларида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада ошириш борасида берган топшириқ ва кўрсатмаларини тўлиқ рўёбга чиқариш масалаларига эътибор қаратилди. 

Соғлиқни сақлаш тизимига ахборот технологияларининг чуқур татбиқ этилиши бугунги кунда ўз ечимини кутаётган кўплаб муаммоларнинг самарали ҳал қилинишига замин яратади. Масалан, тиббиёт муассасасига электрон мурожаат қилиш тизими яратилса, тиббий маслаҳат учун келган беморнинг шифокор қабулига кириш учун соатлаб навбат кутишига зарурат қолмайди. Тиббиёт карталарини электрон шаклда юритиш тартиби эса бемор учун ҳам, шифокор учун ҳам яна бир қулайликдир. Телетиббиёт ютуқларини қишлоқ врачлик пунктлари ва бошқа тиббиёт муассасаларига жорий этиш оғир касалликларнинг олдини олиш, касалликларга тез ва аниқ ташхис қўйиш тизимини яхшилаш, инсон манфаатини муҳофазалашда муҳим ютуқлар омили бўлади. 

Айни кунларда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида бу борада муайян ишлар амалга оширилмоқда. 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастурида белгиланган «Соғлиқни сақлаш» ахборот тизимини яратиш лойиҳаси амалга оширилаётир. 

Тадбирда ушбу лойиҳа доирасида муайян ишлар бажарилгани қайд этилди. Бироқ лойиҳада белгиланган кўплаб йўналишлар бўйича сусткашликка йўл қўйилмоқда. Тизимда кўрсатилаётган давлат хизматларининг сони жуда кам, ушбу фаолият тартибга солинмаган. Ягона интерактив хизматлар портали орқали аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларга ўз вақтида жавоб қайтарилмаяпти. 

Семинарда, шунингдек, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни веб-сайтга тўлиқ жойлаштириш, электрон ҳужжат айланиш тизимидаги камчиликларни бартараф этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ишларига эътиборни кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Тиббиётга оид ахборотларни тарқатиш тизимини такомиллаштириш, тиббий хизмат кўрсатиш, дори воситалари савдоси жараёнида ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлардан аҳолини кенг хабардор қилиш, аҳоли билан мулоқотнинг самарали механизмларини ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди. 

Кўришлар сони: 1076

Депутатлар минбари

Янгиликлар

27.07.2017
Қўмиталарда қонун лойиҳалари қизғин муҳокама қилинмоқда

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги қўмиталарда бир қатор янги қонун лойиҳалари муҳокамасига...

27.07.2017
Сиёсий партиялар қонун лойиҳалари юзасидан электорат фикрларини ўрганмоқда

Мамлакатимиз раҳбарининг жорий йил 12 июль куни бўлиб ўтган Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар...

27.07.2017
Эскича ишлаш ва ҳисоботлар ортидан қувиш фаолият самарадорлигига тўсқинлик қилади

Аввал хабар қилинганидек, Президентимизнинг Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон...

Тадбирлар тақвими