Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Халқ билан мулоқотнинг амалий ифодаси

Халқ билан мулоқотнинг амалий ифодаси

Жорий йилнинг 1 февраль куни Олий Мажлис депутатлари томонидан Навоий вилояти Хатирчи туманида халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш, аҳолини ўйлантираётган масалаларни аниқлаш борасида ўрганишлар олиб борилди. 

Парламент аъзолари тумандаги «Хонақа», «Боғчакалон», «Янгирабод», «Кўксарой» ва «Ўзбекистон» қишлоқ фуқаролар йиғинларидаги 139 та хонадонга ташриф буюриб, ҳар бир хонадон вакиллари билан мулоқотлар ўтказди. Ушбу мулоқотлар жараёнида уларни ўйлантираётган масалалар юзасидан таклифлар ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, 18 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, 11 та умумтаълим мактаблари, 6 та мактабгача таълим муассасалари, 5 та кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларидаги ҳақиқий ҳолат ўрганилди. 

– Депутатларимиз уйма-уй кириб, фуқароларни ўйлантираётган муаммоларга ечим топишга ёрдам бермоқда, – дейди “Янгиработ” ҚФЙда яшовчи фуқаро Г. Киронова. Хусусан, менинг паспорт алмаштириш борасидаги масалам жойида ҳал этилди. Бу каби ишлар таҳсинга лойиқдир.

Жойлардаги учрашувларда туман аҳолиси томонидан кўтарилаётган масалалар назоратга олинди. Ўрганишлар давомида кўтарилган масалаларнинг 40 га яқинини ҳал этиш юзасидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли таклифлар киритилди. Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан фуқаролар кўтараётган қатор масалалар бўйича чуқур ўрганиш, таҳлил ҳамда мутахассислар билан маслаҳатлашувлар ўтказилмоқда ва ижобий ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Ушбу учрашувлар давомида “Агробанк” АТБнинг республика ҳамда вилоят ва туман бошқармалари, вилоят ва туман халқ таълими бошқармаси, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг вилоят бошқармаси вакиллари ҳам жойларда аҳолини ўйлантираётган масалаларни бартараф этиш борасида қатор ишларни амалга ошираётганлигига гувоҳи бўлинди.

Чорвачиликни ривожлантириш мақсадида кредит олмоқчи эдим. Бугун қишлоғимизга ташриф буюрган  депутатлар шу масалага амалий ёрдам бердилар. Бунда "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган ҳаётий тамойилнинг амалий ифодасини кўрамиз, – дейди ушбу мулоқотлардан мамнун бўлган “Дамариқ” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Н. Садуллаев. 

Парламент аъзоларининг учрашувлари давом этмоқда.


Кўришлар сони: 684

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.03.2017
Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар

Жорий йилнинг 28 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда...

28.03.2017
Парламент ва жамоатчилик назорати тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни, дори воситалари таъминотини...

22.03.2017
Оммавий ахборот воситалари фаолиятига оид қонунчилик муҳокама қилинди

2017 йил 22 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биносида “Ҳаракатлар стратегиясини амалга ...

Тадбирлар тақвими