Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонун устуворлигини таъминлашда янги босқич

Қонун устуворлигини таъминлашда янги босқич

Парламент қуйи палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Олий хўжалик суди билан ҳамкорликда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда депутатлар ва Қўмита ҳузуридаги жамоатчилик-эксперт гуруҳи аъзолари билан биргаликда Олий хўжалик суди судьялари, ҳуқуқшунос олимлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

          Муҳокама иштирокчилари мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, давлатимиз суверенитети, чегараларимиз дахлсизлиги таъминлангани, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини рўёбга чиқариш борасида улкан ишлар амалга оширилгани борасида ўз фикрларини билдирди.

Лойиҳа муҳокамасида асосий эътибор, Ҳаракатлар стратегиясидаги  бешта устувор йўналишлардан бири: суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, юридик ёрдам ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатишни такомиллаштиришга йўналтирилган қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш йўналишига қаратилди.

–                Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси, аниқроғи Олий Мажлис палаталари турли вазирлик ва идоралар билан биргаликда тақдим этилган Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасининг 300 дан ортиқ тадбирларида иштирок этмоқда, 30 га яқин лойиҳаларда эса, масъул ижрочи сифатида қатнашиши назарда тутилмоқда. Бу эса, мазкур ҳужжат парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида дастуриламал бўлишини кўрсатмоқда, – дейди қўмита раиси Дониёр Абдукадиров. – Бундан ташқари, Ҳаракатлар стратегиясидаги тадбирларнинг аксарияти қонун лойиҳалари ишлаб чиқиш тарзида ижро этилиб, маҳаллий ҳокимият органлари, жумладан ҳокимлар, ҳуқуқ тартибот органлари фаолиятини такомиллаштиришга ҳамда бугунги кунгача ҳам ишлаб чиқилмаган давлат хизматчилари фаолиятини тартибга солувчи махсус қонун қабул қилишдек давлат хизмати ўташнинг ҳуқуқий асосларини яратишни назарда тутмоқда.

Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси Умида Тўхташева ўз чиқишида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг маъмурий, жиноят, фуқаролик ва хўжалик ҳуқуқи бўйича илмий тадқиқотларни фаоллаштиришдаги роли ва аҳамиятига тўхталиб, изланишлар қонунчиликни такомиллаштиришга хизмат қилиши лозимлигига урғу берди.

Бунда жавобгарликка тортишни либераллаштириш, алоҳида жиноий қилмишларни декриминаллаштириш, жиноий жазолар ва уларни ижро этиш тартибини инсонпаpваpлаштириш масалаларига кўпроқ эътибор қаратиш лозимлигига эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, жорий 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дея эълон қилиниши, биринчидан, барча даражадаги раҳбарларнинг жойларга кўпроқ чиқишларини, Халқ қабулхоналари ҳамда видеоконференция тарзидаги мулоқотларни назарда тутган ҳолда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекитон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни, иккинчидан, иқтисодиётда улуши юқори бўлган тадбиркорлар дуч келаётган бюрократик тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш мақсадида давлат бошқаруви соҳасидаги рухсат бериш тартиб таомилларини қисқартириш мамлакатимизда фаровонлик ошишига ва ҳар бир фуқаро манфаатларига хизмат қилиши таъкидланди.

Тайёрланган Президент Фармони ва унинг асосида тақдим этилган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Давлат дастури лойиҳалари юзасидан бўлиб ўтган кенг қамровли ва амалий муҳокамалар натижасида ишлаб чиқилган таклифлар  ушбу ҳужжатнинг келажакда самарали қўлланилиши ва амалий татбиқига ижобий таъсир кўрсатади.


Кўришлар сони: 16661

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.09.2019
Халқаро шартномаларнинг ижроси ўз вақтида бажариляпти

Тадбирда халқаро шартномалар нормаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, турли соҳалардаги...

20.09.2019
Депутатлар Фарғонада тадбиркорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Сессия ошкора, қизғин мунозаралар ва ишчанлик руҳида ўтди. Унда туман ва шаҳарлардаги тадбиркорлик...

20.09.2019
Қабул қилинган қонун ҳақида мутухассисларнинг фикри қандай?

Куни кеча парламент қуйи палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, ...

Тадбирлар тақвими