Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Муҳим давлат дастурлари лойҳалари муҳокама қилинди

Муҳим давлат дастурлари лойҳалари  муҳокама қилинди

Бугунги кунда мамакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатлаш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда.

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракат стратегияси” ҳамда “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” лойиҳалари муҳокамасига бағишланган кенгайтирилган йиғилишда ҳам бу борадаги устувор вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Мазкур йиғилишда Қонунчилик палатаси депутатлари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда Қўмита ҳузуридаги жамоат экспертлар гуруҳи аъзолари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда таъкидланганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида “Биз “Адолат — қонун устуворлигида” деган тамойил асосида жамиятимизда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган ишларимизни жадал давом эттирамиз” дея алоҳида қайд этгани ҳам, аввало, инсон манфаати ҳамма нарсадан улуғ, деб қараш, фуқароларнинг тинч, осойишта, фаровон ҳаёт кечириши учун барча шароитларни яратиш энг устувор вазифа эканлигидан далолат беради.

Шундан келиб чиққан ҳолда, муҳокамалар жараёнида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракат стратегияси” ҳамда “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш ҳамда мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг муҳим устувор йўналишлар белгилаб берилганлиги билан катта аҳамият касб этиши таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ушбу фармонга кўра Ҳаракатлар стратегиясини ўз вақтида ва самарали амалга ошириш барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг бирламчи вазифаси ва бош устувор йўналиши ҳисобланиши ҳамда Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, келгуси беш йилда юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиққан, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда амалга оширилиши кўрсатиб ўтилди.

Хусусан, Ҳаракат стратегияси ҳамда Давлат дастури лойиҳаларида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоялашни кучайтириш ҳамда кексалар ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, аҳолига тиббий ва ижтимоий-тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳамда сифатини оширишга қаратилган дастлабки бўғини, тез ва шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада ислоҳ қилиш, оила саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аҳоли ва тиббиёт муассасаларининг арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминланишини яхшилаш каби энг зарур ҳаётий масалаларга алоҳида эътибор қаратилганлиги, ҳалқимиз турмуш фаровонлигини янада оширишнинг энг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шунингдек, йиғилишда жорий йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши ҳамда ушбу йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланган Давлат дастури ҳам кенг ва атрофлича муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг Конституциямиз қабул қилинганлигининг
24 йиллик байрам тантанасидаги маърузасида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”нинг асосий мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатлари юзасидан ёндашувни тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Бу борада аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизмлари ва самарали усулларини жорий этишимиз даркор” деб таъкидлаган эди.

Шунга асосан, йиғилиш давомида Дастур лойиҳасида белгиланган ижтимоий соҳада амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга алоҳида аҳамият қаратилиб, уларни белгиланган муддатларда ижросининг тўлиқ ва сифатли бажарлишини таъминлаш, мутасадди вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан бажарилишини доимий назорат қилиб бориш юзасидан бир қатор фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Жумладан, аҳоли, хусусан, аёллар, ёшлар, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, шу мақсадда тадбиркорлик, оилавий бизнес ва ҳунармандчиликни ривожлантириш, аёллар ҳамда қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, улар орасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, шунингдек кексалар, ўзгалар парваришига муҳтож, уруш ва меҳнат фронти қатнашчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида белгиланган вазифаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Шу билан биргаликда, йиғилиш иштирокчилари томонидан Давлат дастури лойиҳасида оилалар фаровонлигини таъминлаш, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини янада мустаҳкамлаш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашда жамоат ташкилотларининг ижтимоий ҳамкорлигини кенг йўлга қўйиш юзасидан белгиланган вазифалар хусусида ҳам сўз юритилди.

Йиғилиш сўнгида, кун тартибидаги масала муҳокамаларида билдирилган фикр ва мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, келгусида амалга ошириладиган вазифаларга қаратилган Қўмитанинг қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 20782

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими