Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ижтимоий соҳани янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасини кейинги беш йилда ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси лойиҳаси ва ушбу ҳаракатлар стратегиясини Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастури муҳокамасига ҳамда уни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга бағишланган  семинар ташкил этилди.

Бўлиб ўтган ушбу семинарда асосий эътибор мамлакат ижтимоий соҳаси ривожланишининг муҳим йўналишлари бўлган фан, таълим, маданият, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг белгиланган  устувор вазифалари муҳокамасига ҳамда  Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқишга қаратилди.

Унда депутатлар, алоқадор вазирлик ва идоралар мутасадди раҳбарлари, олимлар, экспертлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб ижтимоий соҳани замон талаблари асосида ислоҳ этиш ва ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Ўтган давр давомида фан, таълим, маданият ва спорт, мусиқа ва санъат йўналишларида аниқ йўналтирилган стратегия ҳаётга татбиқ этилди. Пировардида соҳа тубдан янгиланиб, ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этилди, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий, моддий-техник базасига эга бўлган янги замонавий таълим муассасалари, спорт мажмуалари, маданият, театр ва кино муассасалари, мусиқа ва санъат мактаблари барпо этилди.  Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қабул қилинган машхур беш тамойили асосида бугунги кунда жаҳон миқёсида “Ўзбек модели” деб тан олинган стратегик тараққиёт дастури ва унинг иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификациялашнинг босқичма босқич олиб борилиши натижасида иқтисодиёт ўсишининг барқарор суръатлари таъминланди.

Ўзбекистоннинг биринчи Президенти бошчилигида чорак аср давомида барпо этилган мустаҳкам давлатчилик пойдевори асосида Муҳтарам Президетимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида давлатимизни янада барқарор ва жадал суръатлар билан ривожлантириш учун мутлақо янгича стратегик ёндашув ва тамойиллар ишлаб чиқилмоқда ва уни амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Ишлаб чиқилган беш йиллик Ҳаракатлар стратегияси лойиҳасида ҳамда 2017 йил бўйича давлат дастурида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг муҳим бешта устувор йўналишларни амалга ошириш мақсад қилиб белгиланган. Унга кўра Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, Ижтимоий соҳани ривожлантириш, Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар ишлаб чиқилган.

Тадбирда Ҳаракатлар стратегияси ва 2017 йил учун давлат дастури лойиҳасида белгиланган барча устувор йўналишлар, айниқса,  ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, жумладан, илм-фан, таълим-тарбия тизимини, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, келгуси беш йилда юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиққиб, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда, амалга оширилиши назарда тутилган.

Семинар давомида сўзга чиққанлар томонидан Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясини 2018-2021 йилларда амалга ошириш бўйича тегишли йиллик Давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш вазифаси юклатилганидан келиб чиқиб, қўмита аъзолари, мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда  экспертлар гуруҳи олдига белгиланган вазифалар ўз вақтида, тўлиқ бажариш,   парламент назорати имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш ҳамда 2018-2021 йиллар бўйича қабул қилинадиган давлат дастурлари учун ҳам назарда тутилган соҳалар ривожланишига қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш вазифалари турганлиги муҳокама этилди.

Тадбир якунига кўра Ҳаракатлар стратегияси ҳамда 2017 йил учун  давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ўрнатилган тартибда тақдим этилиши ва  2017 – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган бешта устувор йўналиш бўйича ривожланиш  Ҳаракат  Стратегияси”  асосида қўмита фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, аниқ мақсадли вазифалар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 25312

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими