Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ҳаракат стратегияси қизғин муҳокама қилинмоқда

Ҳаракат стратегияси қизғин муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг  “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракат стратегияси” муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари С.Отамуратов кириш сўзи билан бошлаб берди ва йиғилишни Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси А.Жалилов олиб борди.

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, давлатимиз суверенитети, чегараларимиз дахлсизлиги таъминланди, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича улкан ишлар амалга оширилди.

Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамият ривожини янги босқичга кўтариш, ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш, мамлакатимизни модернизация қилиш бўйича энг муҳим устувор йўналишларни амалга ошириш ишлари тубдан янгича қиёфа касб этмоқда.

 Бутун халқимиз, айниқса, унинг энг фаол қатламига айланиб бораётган тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалаларни ҳар томонлама ўрганиш, амалдаги қонунчилик, ҳуқуқни қўллаш ва илғор хорижий тажрибани таҳлил қилиш асосида ишлаб чиқилган ва қуйидагиларни назарда тутадиган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси” тайёрланди.

“Ҳаракатлар стратегияси”да бешта устувор йўналишлар белгиланган бўлиб  иштирокчилар томонидан ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида, батафсил тўхталиб ўтилди. Қўмита аъзолари томонидан дастурнинг бешинчи устувор йўналиши - Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги йўналишлар кенг муҳокамалар асосида таҳлил қилинди.

Тадбирда парламентнинг халқаро муносабатларини кенгайтириш, парламентлараро алоқаларани мустаҳкамлаш орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларни муваффақиятига ҳисса қўшиш, бу мақсадда халқаро муносабатлар билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикасининг “Халқаро шартномалар тўғрисида”, “Давлат дипломатик хизмати тўғрисида”ги қонунлари ва Консуллик уставини  такомиллаштириш бўйича бошланган ишларни охрига етказиш таклифлари билдирилди.

Ҳаракатлар стратегияси беш босқичда, келгуси беш йилда юртимизда йилларга бериладиган номлардан келиб чиққан, ҳар бир йил бўйича давлат дастурлари қабул қилинишини назарда тутган ҳолда, амалга оширилади.

2017 йил Ўзбекистон Республикасида «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилингани муносабати билан 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурига киритилган тадбирлар тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясини 2018–2021 йилларда амалга ошириш бўйича тегишли йиллик Давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш муҳумлиги йиғилиш иштирокчилари томонидан таъкидлаб ўтилди.

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурига киритилган Ўзбекистон Республикаси меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан амалга ошириладиган ишлар ва қонун лойиҳалари бўйича депутатлар ўз фикр- мулоҳазаларини ва таклифлари билдирилди.

Тадбир якунида Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси
2017 – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган бешта устувор йўналиш бўйича ривожланиш  Ҳаракат  Стратегияси”  асосида амалга оширилиши лозим бўлган асосий фаолият йўналишлари юзасидан аниқ мақсадли вазифалар белгилаб олинди.


Кўришлар сони: 18101

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими