Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар қонун ижросини таъминлашдаги камчиликларни кўрсатиб ўтдилар

Депутатлар қонун ижросини таъминлашдаги  камчиликларни кўрсатиб ўтдилар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимида “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонун ижроси холатини ўрганиш якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 8 сентябр кунги Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги маърузасида “Бугунги шароитда энг илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш устувор аҳамият касб этмоқда. Бу соҳада қабул қилинган Миллий дастурга мувофиқ, телекоммуникация технологияларини, алоқа тизимлари ва инфратузилмасини янада ривожлантириш, информацион тизимлар комплекслари ва “Электрон ҳукумат” ахборот базасини шакллантиришимиз керак”, дея мазкур соҳани ривожлантириш устувор вазифалар қаторида туришини таъкидлаган эди. Назорат таҳлил тадбирининг аҳамиятли жиҳати ҳам шундан иборат.

Шу билан бирга давлатимиз раҳбари: “Таълим ва тарбияни, ..., ривожлантириш масалалари, ёшларимизнинг чуқур билимга эга бўлиши, чет тилларини ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини пухта эгаллашини таъминлаш доимий устувор вазифамиз бўлиб қолади” дея қайд этиб ўтган эдилар.

Таъкидлаш жоизки, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонун жамиятнинг турли сохаларида, шу жумладан таълим сохасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш учун ҳуқуқий ва ташкилий–техник шароитларни яратувчи фундаментал ҳуқуқий хужжатлардан бири ҳисобланиб, ахборотлаштириш жараёнларини яхлит ва тизимли тартибга солишни самарали ташкил этишга қаратилган.

Депутатлар қонун ижросини ўрганиш жараёнида вазирликнинг марказий аппарати ва халқ таълими вазирлиги тизимига кирувчи 19 та ташкилот ва муассасаларнинг фаолиятини таҳлил қилишди. Ўрганиш давомида вазирлик фаолияти билан боғлиқ ахборот инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таҳлилий, статистик маълумотлар, шу жумладан ўтказилаётган назорат-таҳлил тадбири мавзусига алоқадор Қонунчилик палатасига келиб тушган фуқароларнинг мурожаатлари атрофлича таҳлил қилинди.

Парламент назорати тадбирини амалга ошириш доирасида Қўмита депутатлари томонидан ўқитувчилар таркиби ва ўқувчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация соҳасидан хабардорлик даражасини аниқлаш,  миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиши билан боғлиқ ижтимоий сўров ўтказилди.

Назорат-таҳлил тадбири жараёнида депутатлар томонидан ўрганиш объектларида қонуности хужжатларнинг тўлиқ ва ўз вақтида қабул қилиниши мониторинги ҳам ташкил этилди.

“Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг амалда қўлланишини ўрганиш шуни кўрсатдики, Халқ таълими вазирлиги томонидан миллий таълим тизимини ахборотлаштириш жараёнларини ривожлантиришга йўналтирилган комплекс ва тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бир қатор муҳим ахборот лойиҳалари ишлаб чиқилган ва жорий қилинган.  Жумладан, ташкилот ва идоралар ўртасида таълимга оид ахборотларни алмашиш, бошқариш жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини самарали қўллаш йўли билан таълим соҳасида аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари кўламини кенгайтириш ва бошқарув жараёнларини автоматлаштиришни таъминловчи «Таълим» ахборот тизими жорий қилинмоқда. Халқ таълими тизимидаги муассасалар томонидан амалга оширилаётган, таълим ва тарбия жараёнларини тўлиқ ахборот таъминоти учун зарур бўлган ахборот материалларига эга «ZiyoNet» ахборот таълим тармоғи фаолиятининг сон ва сифат кўрсаткичлари янгиланмоқда. Интернет тармоғида халқ таълими вазирлиги иштирокида кўп сонли таълимга оид ахборот ресурслари, шунингдек вазирликнинг расмий портали орқали фойдаланувчиларга 4 та интерактив давлат хизматларидан фойдаланишга имконият яратилган.

Шу билан бирга ўрганиш давомида Халқ таълими вазирлиги аппарати ва ўқитувчилари таркибида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билим даражанинг етарли эмаслиги билан боғлиқ ахборот қонунчилиги талабларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётида бир қатор жиддий камчиликлар мавжудлиги кўринди. Йиғилишида депутатлар қайд этишдики, қонун талабларининг сифатсиз ижро этилишининг сабаблари Интернет тармоғининг миллий сегментида ёшлар учун қизиқарли таълим порталлари сонининг камлиги, ўқувчиларнинг китоб, шу жумладан уларнинг электрон кўринишини ўқишга қизиқиш даражаси пастлиги, таълим ва тарбия жараёнларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишнинг етарли эмаслиги билан боғлиқ бўлмоқда. Таълим муассасалари ҳузуридаги ахборот-ресурс марказлари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқишга, уларнинг ахборот-кутубхона фондини кенгайтириш, марказий ахборот-кутубхона муассасаларининг маълумотлар базасидан кенг фойдаланишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилишда таълим муассасаларида ахборот муҳитининг ривожланиши ёшлар орасида юртимизнинг бой тарихий мероси, унинг маданияти ва миллий қадриятларимизни кенг тарғиб қилишга хизмат қилиши лозимлиги таъкидланди.

Назорат-таҳлил тадбири натижалари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасисининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун ижроси самарадорлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни назарда тутувчи, жумладан норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, таълим соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилишни жадаллаштириш, ахборотлаштириш соҳасида ўқитувчилар таркибининг билим даражасини ошириш, миллий ахборот ресурслари ва тизимларини яратиш ва оммалаштириш масалалари бўйича тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 16702

Депутатлар минбари

Янгиликлар

07.04.2020
Депутатлар жарималар оширилишига қарши овоз берди

Гап шундаки, мамлакатимизда кейинги пайтларда автотранспорт воситалари сонининг кескин ортиши йўлларда...

07.04.2020
Экотуризмни ривожлантириш — муҳим вазифа

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг...

07.04.2020
Ер участкаси ноқонуний олиб қўйилмайди

Cўнгги пайтларда жойларда ҳокимлик ва идоралар томонидан ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжла...

Тадбирлар тақвими