Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

2010 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан Қонунчилик палатаси ялпи йиғилиши муҳокамасига иккинчи ўқишда тақдим этилаётган янги таҳрирдаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда сиёсий партиялар фракциялари аъзолари, Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар, юридик олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тубдан янгиланди. Қабул қилинган қонунлар асосан инсон манфаатларининг устуворлигини таъминлашга, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларни ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашга қаратилган. Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш, уларни ҳаётга татбиқ этиш борасида миллий тажриба яратилди. Бунинг натижасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимлаштирилди, уларни рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш, ягона реестрини юритиш борасида ўзига хос тажриба тўпланди.

Шу билан бир қаторда мамлакатимизда кейинги йилларда давлат қурилиши ва бошқаруви соҳасида муҳим таркибий ўзгаришлар юз берганлиги, қонунчилик ҳокимиятининг роли ва таъсири кенгайганлиги, мамлакатни модернизация қилиш ва жамиятни демократлаштириш ҳамда парламент соҳасида ислоҳотлар амалга оширилганлиги, қонунларни қабул қилиш механизмларининг такомиллашганлиги муносабати билан «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунни янги таҳрирда қабул қилиш заруриятини келтириб чиқарди.

Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида барча сиёсий партиялар фракциялари ва Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар гуруҳи вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Ўзбекистон Республикаси Адлия ва Ички ишлар вазирликлари, юридик олий ўқув юртлари ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари вакиллари ўзаро қизғин баҳс юритдилар.

Йиғилишда иштирокчилар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг сифатини янада яхшилаш зарурлигига, қонунларда тафовутлар ва такрорларга йўл қўймасликка, бошқа ҳужжатларга ҳавола қилиш ҳолатларини камайтиришга, қонун ҳужжатларининг ҳаётга татбиқ этилишини таьминлайдиган процессуал механизмларни ишлаб чиқишга, замонавий ҳуқуқ илми ва амалиёти ютуқларига таяниш зарурлигига алоҳида эътибор қаратишди.



Кўришлар сони: 6567

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими