Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Парламент комиссияси мажлиси

Парламент комиссияси мажлиси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридага Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Парламент комиссияси аъзолари, депутат ва сенаторлар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирок этди.

Тадбир иштирокчилари нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳамда минтақалардаги мавжуд ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал этиш, фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ННТ ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг моддий-техника базасини мустаҳқамлашга қаратилган ижтимоий ахамиятли лойиҳаларни молиялаштириш, шунингдек, Парламент комиссияси фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш бўйича ишларни янада фаоллаштириш каби масалаларни кўриб чиқишди.

Мажлисда таъкидланганидек, Ўзбекистонда мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилиш даврида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳар томонлама эркин ривожланиши учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шароит ҳамда улар фаолиятининг иқтисодий кафолатларини яратиш, ННТларнинг ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этишдаги фаол иштирокини таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Фуқаролик жамияти институтлари, айниқса, нодавлат нотижорат ташкилотларининг мустақил ривожланишини таъминлаш «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти»га ўтишда энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Шу боисдан жорий йилда нодавлат нотижорат ташкилотлари бирлашмалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар ижросидаги фаоллигини ошириш учун 4,5 миллиард сўмдан ортиқ маблағни йўналтириш кўзда тутилаётир. Шу билан бир қаторда, Парламент комиссияси нодавлат нотижорат ташкилотларнинг оилавий кичик бизнесни, хусусий тадбиркорлик ва касаначиликни ривожлантиришни рағбатлантириш, ёшларда соғлом ва фаровон оила барпо этишга бўлган интилишни шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда атроф-муҳитни ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳаларини астойдил кўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотларининг аҳолининг сиёсий онги, ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича «Баркамол авлод йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш ҳамда жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган лойиҳалари бажарилишида уларга ёрдам кўрсатади.

Йиғилишда мамлакатимизда амалга оширилаётган жамиятни эркинлаштириш бўйича ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида фуқаролик жамияти институтлари тизимида оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва ролини янада мустаҳкамлаш, нодавлат матбуот нашрлари, радио, телевидение фаолиятини жонлантириш, уларнинг Интернет глобал тармоғига кириш имкониятларини кенгайтириш вазифаларини ҳал этишга эътибор кучайтирилиши зарурлиги алоҳида қайд этилди. Бу эса, тадбир иштирокчилари фикрига кўра, олиб борилаётган ислоҳотларнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашга, кучли фуқаролик жамиятининг изчил шаклланишига замин яратади.

Парламент комисияси фуқаролик жамияти институтларининг миллий матбуотимиз сифатини, маҳорат ва таъсирчанлигини ошириш, ОАВда юртимизда ҳамда хорижда содир бўлаётган воқеаларни ёритишда фикрлар хилма-хиллигини кучайтиришга йўналтирилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди. Жорий йилда аҳолининг ижтимоий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш, жамоат ташкилотларининг аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишдаги иштирокини кенгайтириш, мамлакатимиз ҳудудларида экологик мувозанатни сақлаш, Оролбўйидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда генофондни ҳимоя қилиш, экологик таълим-тарбияни ривожлантиришга қаратилган амалий лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳам режалаштирилган.

Қайд этилганидек, Парламент комиссияси ишининг энг муҳим тамойилларидан бири, демократик талаблар негизида очиқлик, ошкоралик, тенглик ва холисликни таъминлашга қаратилганлигидир. Шу муносабат билан йиғилишда Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтининг фуқаролик жамияти институтлари асосларини шакллантириш, жамоат бирлашмаларининг «Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари» тамойилини амалга оширишдаги ролини кучайтириш, мамлакатни демократик янгилаш, аҳолининг сиёсий. ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, шунингдек, фуқаролик институтларининг юртимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотлардаги ҳамда жамоатчилик назорати тизимини янада такомиллаштиришдаги фаол иштирокини ўрганишга доир тадқиқотлари ҳақидаги ахбороти кўриб чиқилди.

Парламент комиссияси нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамияти бошқа институтларини қўллаб-қувватлашга субсидиялар ажратиш, фуқаролик жамияти институтлари ўртасида ижтимоий буюртмаларни жойлаштириш ва грант танловларини эълон қилиш бўйича қарор қабул қилди.

Тадбирда кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан ҳам тегишли қарор қабул қилинди.


Кўришлар сони: 6620

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...

Тадбирлар тақвими