Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмита йиғилишида реклама соҳасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари муҳокама этилди

Қўмита йиғилишида реклама соҳасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари  муҳокама этилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ж.Исмоиловнинг реклама соҳасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Нотиқ ўз маърузасида қайд этганидек, «Реклама тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимизда реклама бозорининг ривожи ва истеъмол маданиятининг юксалишида муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, ҳозирда юртимиз реклама бозорида 200 дан ортиқ реклама агентликлари фаолият кўрсатаётир. Замонавий реклама воситалари туфайли истеъмолчилар ахборотлар билан етарли даражада таъминланиб, товарлар ва хизматлар бозорининг янада ривожланиши учун қулай замин яратилмоқда.

Маълумки, 1998 йили юқорида таъкидланган «Реклама туғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Миллий қонунчилигимизга асосан, реклама — бевосита ёки билвосита фойда олиш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар, маҳсулот, шу жумладан, товар ва хизмат кўрсатиш белгилари ҳамда технологиялари тўғрисида ҳар қандай шаклда ва турли воситалар ёрдамида қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатиладиган махсус ахборот ҳисобланади.

Шу хусусда атрофлича сўз юритилган йиғилишда мамлакатимиз реклама бозоридаги ижобий ҳолатлар, ўзгаришлар таҳлил этилди. Шу билан бирга, соҳада йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари, яъни реклама тарқатишда фуқароларнинг жисмоний ва маънавий соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган тамаки ҳамда алкоголь маҳсулотлари рекламасига алоҳида эътибор қаратилди.

Ана шундай ҳолатларни назарда тутган ҳолда, Вазирлар Маҳқамаси томонидан «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди ва биринчи ўқишда депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.

Ушбу масала, айтиш жоизки, сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциялари аъзоларида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Хусусан, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси Н. Муродов реклама бозорида соғлом рақобат бўлиши кераклигини алоҳида қайд этди.

— Фракциямиз аъзолари фикрича, қонун лойиҳасининг 29-моддасига киритилаётган қўшимчани, яъни «ваколатли давлат органига реклама ахборотига тааллуқли материалларни тақдим этмаслик ёки атайин нотўғри маълумот тақдим этганлик учун» деган сўзлар ҳақида чуқурроқ ўйлаб кўриш лозим, деди депутат ўз сўзида.

ЎзХДП фракцияси аъзоси Д.Холиқова реклама бозорида тамаки ва алкоголли маҳсулотлар рекламасининг тақиқланиши ёшларимиз соғлиғини ҳимоялашда ўз самарасини беришини айтиб ўтди.

«Адолат» СДП фракцияси аъзоси Р. Гаимова бу ҳақда қуйидагиларни билдирди:

— Қонун лойиҳасида реклама бозори иштирокчиларининг жавобгарлиги кучайтирилмоқда. Бу қонунийлик ва адолат тамойилларига мос келади. Реклама тарқатишдан мақсад фойда олиш экан, рекламадан агарда истеъмолчи ёки давлат зарар кўрса, демак, уларда жавобгарлик бўлиши лозим. Қонун лойиҳасида реклама берувчи, реклама тайёрловчи, реклама тарқатувчининг жавобгарлиги кучайтирилиб, аниқ белгилаб берилаётгани қонунийликни мустаҳкамлашда муҳим қадамдир. — Реклама бозорида ижтимоий рекламалар, айниқса, экология, атроф-муҳитни асрашга қаратилган рекламаларни кўпайтириш лозим, — дейди Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи аъзоси Ф.Холбоев. — Маълумки, реклама орқали аҳолининг экологик маданиятини ошириш мумкин. Уларнинг экологик мавзулардаги ахборотларга эга бўлишлари учун рекламага алоҳида эътибор қаратиш зарур. Қолаверса, тамаки ва спиртли ичимликлар рекламасининг тақиқланиши, ўйлаймизки, ёшларнинг ўз соғлиғига эътиборини кучайтиради ҳамда атроф-муҳитга бўлган муносабатини ўзгартиради. Шу боис Ҳаракат аъзолари қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, йиғилишда билдирилган таклифлар доирасида қизғин баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Муҳокама этилган масала юзасидан қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 6572

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.07.2019
Депутатлар жариманинг 70 фоизини тўлаш ғоясини илгари сурди

2019 йил 22 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мамлакат...

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

Тадбирлар тақвими