Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Ёш авлодни ҳар томонлама билимли, баркамол қилиб тарбиялаш ва соғлом вояга етказиш — устувор вазифа

Ёш авлодни ҳар томонлама билимли, баркамол қилиб тарбиялаш ва соғлом вояга етказиш — устувор вазифа

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ўтказган йиғилишда «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг Тошкент шаҳридаги ижроси тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Йиғилишда дастлаб мазкур қўмита аъзоси А.Маматовнинг ушбу ҳужжатлар ижроси бўйича назорат-таҳлил якунлари хусусидаги маърузаси тингланди.

Унда қайд этилганидек, Тошкент шаҳридаги таълим муассасаларида бу борада ижобий ишлар амалга оширилган. Хусусан, кейинги йилларда таълим муассасаларининг моддий-техника базаси мустаҳқамланган. Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурига асосан, 2004-2009 йилларда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган 248 та умумтаьлим мактабида 57 миллиард 300 миллион сўмлик қурилиш-тиклаш ишлари амалга оширилган ва улар замонавий ўқув жиҳозлари ҳамда компьютер техникаси билан таъминланган.

Бугунги кунда пойтахтимиздаги 80 та касб-ҳунар коллежи ва 38 та академик лицей, айтиш жоизки, самарали фаолият юритмоқда. Умумтаълим мактаблари битирувчилари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқишни давом эттиришади. Шунингдек, шаҳардаги жами 31 олий таълим муассасасида ўқитиш Давлат таълим стандартларининг олий таълим мазмунига ҳамда сифатига қўйилган талаблар асосида изчил амалга оширилмоқда.

Йиғилишда соҳада олиб борилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда, қонунлар ижросида йўл қўйилган айрим камчиликларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Олий таълим муассасаларида илмий фаолият билан шуғулланишга ёшларни жалб қилиш масаласи ҳам долзарблигича қолмоқда. Айниқса, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларининг айрим ўқув дастурларида ўқувчиларда ҳаётий ва касбий кўникмаларни шакллантириш масалалари етарли даражада инобатга олинмагани таъкидлаб ўтилди.

Шу ўринда тадбир иштирокчилари таълим муассасаларида фаолият юритаётган ўқитувчи-педагогларни аттестациядан ўтказиш масаласига ҳам эътибор қаратдилар. Жумладан, бу жараёнда меъёрий ҳужжатларнинг очиқлигини таъминлаш ҳамда эришилган натижалар билан ўз вақтида танишиш имкониятини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди. Шу боис аттестациядан ўтказишда педагогика ва психология фанларидан тузилган саволномаларни қайта кўриб чиқиш, саволларнинг мантиқий ечимга йўналтирилганлигига жиддий эътибор қаратиш лозим.

Шу билан бирга, йиғилишда «Баркамол авлод йили» Давлат дастурида белгиланган ёш олимларнинг илмий тадқиқотларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган олий таълим муассасаси фондидан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги хусусида фикрлар билдирилди. Илмий тадқиқот ишларининг кўламини кенгайтириш ва илмий лабораторияларни янги, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканлиги таъкидланди.

Йиғилишда назорат-таҳлил якунларининг муҳокамаси юзасидан қонунлар ижросидаги камчиликларни бартараф этишга қаратилган қўмита қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 7001

Депутатлар минбари

Янгиликлар

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

Тадбирлар тақвими