Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Халқ билан мулоқот – инсон манфаатларини таъминлашда бош мезон

Халқ билан мулоқот – инсон манфаатларини таъминлашда  бош мезон Халқ билан мулоқот – инсон манфаатларини таъминлашда  бош мезон Халқ билан мулоқот – инсон манфаатларини таъминлашда  бош мезон Халқ билан мулоқот – инсон манфаатларини таъминлашда  бош мезон Халқ билан мулоқот – инсон манфаатларини таъминлашда  бош мезон

Тошкент вилояти Чиноз туманида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши ҳамда Чиноз тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Халқ билан мулоқот – инсон манфаатларини ҳимоя қилишда энг асосий йўналиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда парламент қуйи палатаси депутатлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, сиёсий партиялар фаоллари, Чиноз тумани жамоатчилиги  ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Дастлаб тадбир иштирокчилари туман ҳокимлигида ташкил этилган “Халқ қабулхонаси”га ташриф буюриб, у ерда аҳоли муаммоларини ўрганишда тўпланган тажриба, яратилган қулайликлар ва иш жараёни билан танишдилар.

Бўлиб ўтган давра суҳбатида таъкидланганидек, давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан 2017 йилни юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Бинобарин, Президентимиз таъкидлаганидек, “Бугун ҳаётимизнинг ўзи Конституциямизда ўз ифодасини топган энг асосий мақсад – инсон манфаатларини ҳар томонлама таъминлаш масаласини долзарб вазифа қилиб қўймоқда”.

Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси мазмун-моҳиятига тўҳталиб ўтдилар. Давлатимиз раҳбари ўз маърузасида қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилишни таъминлаш масаласи ўта долзарб эканлиги ҳақида фикр-мулоҳазаларини баён қилган эди.

Президентимизнинг парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш мақсадида шаҳар ва туманларда ҳақиқий аҳволни ўрганиб, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари Кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари иштирокчилар томонидан кенг муҳокама қилинди. Таъкидланганидек, бу ўз навбатида “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалда қарор топтиришга, парламентнинг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Тадбирда мамлакатимиздаги сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари раҳбарлари сўзга чиқиб, “Халқ қабулхоналари”ни йўлга қўйишда партия ташкилотларининг тажрибалари ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини баён этдилар. Шунингдек, “Халқ қабулхоналари” фаолиятини йўлга қўйишнинг ташкилий масалалари  Чиноз тумани тажрибаси мисолида таҳлил қилинди. Зеро, мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар халқимиз учун муносиб турмуш шароити яратиш, аҳоли қатламлари эҳтиёж ва муаммоларини давлат даражасида ҳал этишга йўналтирилгани билан алоҳида аҳамият касб этиши ҳар бир фуқаронинг юксак орзу-умидларига қанот бағишлайди.

Давра суҳбати якунида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар қабул қилинди. 

Кўришлар сони: 1493

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.07.2017
Сирдарёда сиёсий партиялар фаолияти талаб даражасида эмас

Шу кунларда Президентимизнинг 2017 йил 12 июль кунидаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар...

25.07.2017
Иш фаолиятимизда лоқайдликка мутлақо йўл қўйиб бўлмайди

Ҳаётга, одамлар ичига кирмасдан, улар билан мулоқот қилмасдан, фақат юқоридан туриб топшириқ беришде...

24.07.2017
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда Сенати аъзолари Президент Шавкат Мир...

Тадбирлар тақвими