Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Оммавий ахборот воситалари учун имтиёзлар узайтирилди

Оммавий ахборот воситалари учун имтиёзлар узайтирилди

Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари: Ахборот соҳасининг ривожланиш истиқболлари” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирнинг мақсади мамлакатимизда амалга оширилаётган миллий иқтисодиётнинг барқарор ўсишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг мазмун ва моҳиятини; Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорида белгиланган Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ижросини сўзсиз таъминлашнинг муҳимлигини; қарорда белгиланган вазифалар нуқтаи назаридан миллий ахборот соҳаси ривожланишининг долзарб йўналишлари хақидаги масалаларни ахборот соҳаси мутахассисларига ҳамда кенг аҳоли қатламларига етказишдан иборат бўлди.

Семинар ишида депутатлар, Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлигининг маъсул ходимлари, иқтисодиёт ва ахборот технологиялари мутахассислари, бизнес ва фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари иштирок этишди.

Замонавий ривожланишнинг глобал йўналишлари орасида бугунги жамият хаётининг фундаментал асоси сифатида ахборот сохасининг аҳамияти янада ортиб бораётганлигини кузатиш мумкин. Бугунги кунда ахборот соҳаси бутун мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, шунингдек жамият ҳаётининг алоҳида соҳалари жумладан, давлат бошқаруви, тадбиркорлик, соғлиқни сақлаш, таълим, қулай уй-жой, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, атроф-муҳитни химоя қилиш ва халокат ҳамда фожеаларнинг олдини олиш каби мақсадларга эришиш учун мухим манба ва омил бўлиб хисобланади.

Ривожланган давлатлар иқтисодиётининг ўсишиши ахборот сохаси билан чамбарчас боғлиқ. Ахборот соҳаси иқтисодиётнинг изчил ривожланаётган секторларидан бири сифатида ўз навбатида миллий иқтисодиётнинг барча бошқа таркибий тузилмалари учун ўзига хос “локомотиви” бўлиб хисобланади. БМТ, ЮНЕСКО, ХЭАИ (Халқаро электр алоқаси иттифоқи) каби кўплаб халқаро ташкилотлар фаолияти жамиятда ахборот сохаси ривожланганлиги ва унинг иқтисодиётдаги самарадорлиги ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлигини кўрсатди. Шунинг учун хам, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари доирасида қабул қилинган, миллий ахборот соҳаси ривожланишининг долзарб йўналишларини ўрганиш билан боғлиқ бугунги ўтказилаётган тадбир мавзуси муҳим аҳамият касб этади.

Яқин ва ўрта муддатли истиқболга мўлжалланган ахборот соҳаси ривожланиши индикаторларини белгилаб берувчи ҳуқуқий асос сифатида – қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари бюджети, шунгдек 2017 йил учун тасдиқланган солиқ ва бюджет сиёсати, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2016 йилдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2699-сон қарорида белгиланган асосий йўналишлар хисобланади.

Семинар иштирокчилари телекоммуникация тармоқлари, симсиз ва мобил алоқа тармоқларини ривожлантириш миллий иқтисодиётимизни янада ривожлантиришга ва унинг рақобатбардошлигини оширишга салмоқли хисса қўшишини таъкидлашдилар. Мобил алоқа хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларнинг (мобил компаниялар) абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловларидан шаклланадиган маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига йўналтириладиган улуши 2017 йилда бевосита абонетларнинг рўйхатдан ўтган жойлари бўйича тегишли Қорақолпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятлар маҳаллий бюджетларига ўтказиб берилиши алоҳида таъкидланди. Бу ислохот қабул қилинаётган бошқа чора-тадбирлар билан бир қаторда минтақаларнинг ўзини-ўзи молиявий таъминлаш даражасини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш имконини туғдиради.

Янги кириб келган йилда маҳаллий дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларини рағбатлантириш чораларини янада кучайтириш бўйича давлат томонидан қўллаб-қувватлаш амалиёти давом эттирилади. Бугунги кунда давлат томонидан берилаётган солиқ ва бошқа имтиёзлар ҳамда преференциялардан тадбиркорлик субъектларининг ушбу тоифадаги 125 нафар миллий компаниялари фойдаланиб келаётир. Қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида иқтисодиётнинг ушбу секторида ишчи ўринлар сони кўпайди, сифатли ва рақобатбардош дастурий махсулотлар ишлаб чиқариш кенгайди, бошқарув ва бизнес тизимига жорий қилинган турли ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини техник қўллаб-қувватлаш таъминланмоқда. Махаллий дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларига солиқ ва бошқа имтиёзлар тақдим этилишининг 2020 йил 1 январгача узайтирилиши мамлакат дастурий таъминот махсулотлари бозорини янада ривожлантириш ҳамда дастурий таъминот ишлаб чиқариш секторини миллий иқтисодиётнинг сердаромад, инновацион секторига айланиши учун хизмат қилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги ПҚ-325-сон қарори билан ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари кўрсатадиган хизматлар учун белгиланган солиқ имтиёзлари 2020 йил 1 январгача узайтирилди. Ушбу имтиёзлар ахборот-ресурс ва ахборот-кутубхона марказларининг аҳолини ижтимоий аҳамиятга молик ахборотлардан кенг фойдаланишини таъминлаш, ёшларда китоб ўқишга мухаббатни шакллантириш, жамиятда муҳим ва ишончли ахборотларни тарқатиш борасидаги ролини янада ошириш имконини беради.

  • Юртимизда оммавий ахборот воситалари фаолияти ҳар доим давлат томонидан қўллаб-қувватланиб келинган ва келинмоқда. Яқин кунларгача бундай қўллаб-қувватлашнинг самарали механизми бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 декабрдаги “Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида”ги ПҚ-1672-сон қарорига мувофиқ тақдим этилаётган имтиёзлар хисобланарди. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий хужжатларга мувофиқ ушбу имтиёзларнинг яна икки йилга узайтирилиши миллий оммавий ахборот воситаларининг моддий-техник базасини янада мустахкамлашга, журналистлар меҳнатини моддий рағбатлантириш механизмларини такомиллаштиришга, миллий масс-медиа воситаларининг рақобатбардошлигини оширишга имконият туғдиради, — деди қўмита аъзоси Бекзод Ортиқов.

Семинар иштирокчилари қайд этганидек, оммавий ахборот воситалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш амалиёти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан грантлар ажратиш, субсидия ва давлат буюртмалари шаклида кўрсатилиши давом эттирилади.

Муҳокамалар якунида семинар иштирокчилари ишонч билан таъкидлашдиларки, қабул қилинаётган чора-тадбирлар самарасида яқин ва ўрта муддатли истиқболда ахборот сохасининг барқарор ривожланиши таъминланиб, унинг миллий иқтисодиёт таркибидаги роли кучаяди, мамлакатимиз фуқаролари учун муносиб ҳаёт шароитларини янада яхшилаш мақсадларига йўналтирилган муайян ижтимоий-иқтисодий вазифалар ҳал этилади.


Кўришлар сони: 284

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.01.2017
Ҳаракат стратегияси қизғин муҳокама қилинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг ...

22.01.2017
Беш йиллик ҳаракат стратегияси бўйича таклифлар билдирилмоқда

Экоҳаракат депутатлари гуруҳи, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини...

21.01.2017
Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатларини таъминлаш масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси...

Тадбирлар тақвими