Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Битирувчилар бандлигини таъминлаш масаласи депутатлар эътиборида

Битирувчилар бандлигини таъминлаш масаласи депутатлар эътиборида

Олий Мажлис қуйи палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан 2016 йилнинг 27 декабрь куни Қибрай туманида “Ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг депутатлари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг мутассадилари, Тошкент вилоятидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари раҳбарлари шунингдек, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидлангидек, мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб, келажагимиз бўлган ёш авлод тарбиясига, уларни жамиятда ўзларининг муносиб ўринларини топишлари масаласига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, ёшларимизни ўқишлари ва келажакда жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўша оладиган комил ва баркамол инсонлар бўлиб шакланишлари учун барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилган.

Яна бир мухим масала борки, у хам бўлса битирувчиларни эгаллаган мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришдир. Мамлакатимиздаги мавжуд ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларида бугунги кунда 1 миллион 700 мингдан отиқ ёшларимизга халқ хўжалиги йўналишлари учун 220 дан ортиқ йўналиш ва ихтисосликлар бўйича ўрта бўғин мутахасис кадрлари тайёрланмоқда. Ҳукуматимиз томонидан уларнинг ўқишлари, амалиёт ўташлари ва коллежларни тамомлаганларидан кейин эгаллаган мутахассисликлари бўйича ишга жойлаштириш масалаларига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Шу билан бирга бу борада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ечимини кутаётган айрим масалалар ҳам мавжуд. Давра суҳбати давомида депутатлар томонидан асосий эътибор ана шу жиҳатларга қаратилди.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида 2017 йилдан бошлаб аҳолини авваламбор, лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласи бўйича янги тизим жорий этилиши ҳақида ўз-фикр мулоҳазаларини баён қилди.

Тадбирда ана шу тизимни хаётга жорий қилиш борасида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан бир қаторда депутатлардан ҳам катта масъулият талаб этилиши айтиб ўтилди.

Иштирокчилар касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашнинг бугунги ҳолатини таҳлил қилдилар. 2016 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра республикамиз бўйича 477,7 минг битирувчилардан 417,8 минг нафарини (87,5%) бандлиги таъминланди. Шу жумладан, 234 минг нафар қизларнинг 198,6 минг (84,9%) нафарини бандлиги таъминланди. Ишга жойлашган битирувчиларнинг 231,3 нафари (60%) бевосита эгаллаган мутахассислиги бўйича иш билан таъминланганлар.

Сирдарё вилоятида 42%, Сурхондарё ва Навоий вилоятларида эса битирувчиларнинг 50% гина ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлашганлар.

Йиғилишда сўзга чиққанлар томонидан мавжуд муаммоларни бартараф қилиш, бу борада ишни самарали йўлга қўйган таълим муассасаларининг тажрибасини оммалаштириш, ташкилотлар ва идоралар билан ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклифлар ўртага ташланди.

Жумладан, тўрт томонлама шартномаларда иш берувчиларнинг мажбуриятларини амалга ошириш бўйича меъёрий хужжатларни янада такомиллаштириш, жойларда яратилаётган иш ўринлари ва ўша ҳудуддаги касб-ҳунар коллежлари битирувчилари эгаллаётган ихтисослик ва йўналишлари мутаносиблигини таъминлаш, таълим муассасаларида ўқиш сифатини янада ошириш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини бандлигини таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 1340

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.04.2017
Парвоз учун жавоб беришга тўғри келади

– Маълумки, охирги вақтларда учувчисиз бошқариладиган қурилмаларни қўллаш билан боғлиқ ҳаво ҳудудидан...

21.04.2017
Маҳаллий Кенгашлар фаолияти ҳамда ваколатини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари ...

20.04.2017
Тиббиётни мувофиқлаштирувчи Комиссия йиғилиши танқидий-таҳлилий руҳда ўтди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни...

Тадбирлар тақвими