Cайт ранги: A A
САЙТ ТЕСТ ҲОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!                  САЙТ ТЕСТ ХОЛАТИДА!


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонунлар таъсирчанлигини ошириш учун унинг ҳуқуқий асослари мустаҳкам бўлиши лозим

Қонунлар таъсирчанлигини ошириш учун унинг ҳуқуқий асослари мустаҳкам бўлиши лозим
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси томонидан  “Қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун ва моҳиятини кенг жамоатчиликка етказишнинг ҳуқуқий механизмлари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказишда депутатлик корпусининг ахборот-маслаҳат ролини кучайтириш, маҳаллий телерадиоканалларнинг ҳуқуқий маданиятни оширишга қаратилган кўрсатувларда депутатларнинг кўпроқ иштирок этиши таъкидланди.

Шу билан бирга, Давлат раҳбарининг Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида қонунларнинг тўлиқлиги, ҳаётийлиги ва тўғри таъсир этиш механизмлари зарурияти ҳақида тўхталиб, “Асосий масала – қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этиш ҳамда қонун талабларига қатъий амал қилишни таъминлашдан иборатдир. Бу муаммони самарали ҳал қилишнинг бирдан-бир йўли – қонунлар ижросини ташкил этиш бўйича соатдек аниқ ишлайдиган механизм яратишдир. Янги қабул қилинган қонунлар, фармон ва қарорларнинг асосий маъносини аҳолига етказиш бўйича самарали механизм яратиш керак” эканлигини билдирди.

Президентимизнинг нутқларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ўтказилаётган тадбирнинг ўтказилишидан мақсад қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш механизмлари экспертлари иштирокида, қонунчилик жараёнини ахборот-маълумот шаклида ёритиб боришини таъминлайдиган самарали тизимни тўлиқлиги шакллантириш йўлларини муҳокама қилиш ҳисобланади.

Давра суҳбати жараёнида иштирокчилар томонидан қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш соҳасида халқаро давлатлар: АҚШ ва қатор Европа давлатлари: Бельгия, Голландия, Австрия, шунингдек ушбу соҳада маълум тажрибага эга бўлган Осиё мамлакатлари: Хитой, Корея Республикаси, Япония ва бошқа тажрибалари ҳам ҳавола этилди.

Давра суҳбати иштирокчилари қонунларнинг мазмун-моҳиятини ўз вақтида етказишда миллий оммавий ахборот воситаларининг муҳим роль ўйнаши алоҳида кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, кўплаб нашрларда миллий қонунчиликнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга бағишланган махсус рукнлар ташкил этилганлиги ва фаол фаолият юритаётганлиги маълум қилинди. Келгусида аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишда, қабул қилинаётган қонунларининг мазмун-моҳиятини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўзига хос томонларини  кенг жамоатчиликка етказишда келгусида миллий оммавий ахборот воситаларининг ролини янада ошириш лозимлигига эътибор қаратилди.

Ахборот-маълумот жараёни тизимини ривожлантиришда замонавий тахборот-коммуникация технологиялари муҳим роль ўйнайди. Улардан фойдаланиш аҳолинин қонунларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиниши ҳақида тезкор ва ишончли хабардор қилишни, қонунларни ҳуқуқий амалаиётга татбиқ қилиш ҳолати бўйича ахборот-маслаҳат маълумотлари билан аҳолининг янада яқинроқ танишиши имкониятини таъминлайди.  

Шу билан биргаликда, мамлакатимизда қабул қилинаётган турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнидан фойдаланувчиларнинг кенг танишиш имкониятини берувчи “Lex.uz” Миллий қонунчилик базасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш лозимлиги таъкидланди. Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнига хизмат қиладиган яна бир муҳим маълумот тизими бу – қонунчилик ҳужжатларининг таъсирини баҳолаш тизими ҳисобланиб, буни тизимни ишлатиш орқали фуқаролар турли ҳил давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан тайёрланаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари билан танишиш, шунингдек уларни муҳокама қилишда иштирок этиш имкониятига эга булади.

Муҳокама натижаси бўйича қабул қилинаётган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришнинг самарали механизмларини яратишга, фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга қаратилган тавсиялар қабул қилинди.


Кўришлар сони: 219

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2017
Мамлакатни ривожлантиришнинг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги «Миллий тикланиш» демократик партияси...

24.01.2017
Тадбиркорларнинг манфаатларини ҳимоялашда Ҳаракатлар стратегияси муҳим ўрин тутади

Жорий йилнинг 23 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги...

24.01.2017
Ҳаракатлар стратегиясининг ижтимоий масалаларга оид йўналишлари муҳокама марказида бўлди

Шу йилнинг 24 январь куни Ўзбекистон ХДП партияси фракциясининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ...

Тадбирлар тақвими