Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Давлат рамзлари – миллат барҳаётлигининг белгиси

Давлат рамзлари – миллат барҳаётлигининг белгиси

Давлат рамзлари – байроқ, герб, мадҳия Ўзбекистон халқларининг шон-шуҳратини, ғурурини, тарихий хотирасини, интилишларини ўзида мужассамлаштиради. Мана шу рамзларни эъзозлаш ўзининг қадр-қимматини, ўз мамлакатига ва шахсан ўзига бўлган ишончни мустаҳкамлаш демакдир”.

Ислом Каримов,

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти.


Мустақил давлатнинг жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олишида, уни дунёга танишда давлат рамзларининг алоҳида ўрни бор. Лекин бирор бир рамз мамлакатни Давлат байроғичалик жаҳонга танита олмайди.

18 ноябрь Ўзбекистон Республикасининг «Давлат Байроғи тўғрисида»ги қонун қабул қилинган кун. Ушбу сана муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Қуролли Кучлар Академиясида «Давлат рамзлари – ифтихор, ғурур ва бахт» мавзусида амалий конференция ташкил этилди. Унда қуйи палата депутатлари, Қуролли Кучлар Академияси тингловчилари, ҳарбийлар, профессор-ўқитувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи - бу мустақиллик, истиқлол ва озодлик, обод ва фаровон ҳаётимиз рамзи, шу муқаддас ватанда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ифтихори сифатида эътироф этилиши таъкидланди. Шунингдек, Давлат байроғи ёшларни она Ватанга меҳр-муҳаббат, садоқат, мардлик ва жасорат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этиши, Давлат байроғини асраш – бу Ватанни кўз қорачиғидай асраш, уни ҳимоя қилиш билан баробар эканлиги, шу боис ёш авлод қалбида давлатимиз рамзларига нисбатан ҳурмат ва эҳтиром туйғуси тобора мустаҳкамланиб бораётганлиги, фарзандларимиз бу рамзларда ўз ҳаётини, дахлдорлик ҳисси ва эртанги кунига ишончни кўраётганлиги қайд этилди.

Тадбирда сўз олганлар ҳарбий қисм ва ҳарбий горнизонларда Давлат байроғи тўғрисида аскарларга мукаммал дарслар ўтилаётганлиги эътиборга моликлигини алоҳида таъкидладилар.

Шунингдек, депутатлар амалдаги Ўзбекистон Республикасининг «Давлат Байроғи тўғрисида»ги қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида иштирокчиларга батафсил маълумот бериб ўтдилар. Жумладан, юртимизнинг мустақил тараққиёт йўли барча жабҳаларда тикланиш ва юксалиш даври бўлганлиги ҳаётимизга янги тушунчалар ва тамойиллар олиб кирганлиги, дунёқарашимиз, онгу тафаккуримиз ўзгарганлиги таъкидланди. Шу билан бирга, давлат рамзларига оид қонунчилик базасини янада такомиллаштиришни ҳаётнинг ўзи тақозо қилаётганлиги, шу боис, давлат рамзларидан фойдаланишни янада такомиллаштиришга қаратилган “Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари ҳақидаги айрим қонун ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун 2010 йилнинг 25 декабрида қабул қилинганлиги ва унинг моҳияти ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди.

– Ўзбекистон Республикасининг “Давлат Байроғи тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддасига кўра, давлат байроғини бинолар, мажлислар заллари, хизмат хоналари, жамоат жойлари ва бир қанча ҳолатларда мажбурий кўтаришни тўғридан тўғри ва батафсил тартибга солишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги, давлат байроғининг доимий равишда кўтарилиши ҳолатлари ҳам қонунда аниқ акс эттирилган, – дейди қўмита аъзоси Одинахон Жамолдинова. – Мазкур қонун мустақил давлатчилигимизнинг муҳим ҳуқуқий асоси бўлган давлат рамзлари тўғрисидаги қонунларни янада такомиллаштиришга қаратилганлиги, давлат рамзларидан фойдаланиш қоидалари янада мустаҳкамланганлиги, кўплаб тушунчалар аниқлаштирилганлиги, давлат рамзлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги билан аҳамиятлидир.

Депутатлар ўтган вақт мобайнида қўмита томонидан Давлат рамзлари тўғрисидаги қонунчиликнинг ижроси назорат-таҳлил сифатида ўрганилганлиги ва бу борада айрим ташкилот, корхона ва муассасаларда Давлат рамзларининг ўрнатилишида қонун талабларининг бузилиш ҳолатлари борлигини алоҳида таъкидладилар.

Тадбир сўнгида давлат рамзларига оид қонуности ҳужжатларини янада такомиллаштириш, ёш авлодни Давлат рамзларига нисбатан ҳурмат, фахр, муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида ташвиқот-тарғибот ишларини янада кучайтириш лозимлиги тилга олинди. Тадбирда билдирилган фикр-мулоҳазалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.


Кўришлар сони: 13676

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими