Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қонуннинг мазмун-моҳияти ижрочиларга етказилмоқда

Қонуннинг мазмун-моҳияти ижрочиларга етказилмоқда

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан ҳамкорликда “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва унинг ижросига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда қуйи палата депутатлари, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг масъул ходимлари, тегишли вазирлик, давлат қўмиталари ва идоралар раҳбарлари, олимлар ва соҳа экспертлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатида таъкидланганидек, мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб жисмоний тарбия ва спортга катта эътибор қаратилди. Жумладан соҳанинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиб, моддий техник базаси мустаҳкамлаб борилди. Хусусан, мамлакатимиз биринчиПрезидентининг соҳага оид фармонлари ва қарорлари, “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат сиёсатини руёбга чиқариш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўз навбатида мазкур чора-тадбирлар натижасида бугунги кунга келиб юртимиз спортчилари дунё ареналарида юксак натижаларни қўлга киритиб келмоқда.

Депутатлар томонидан қайд этилганидек, 2015 йилда “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрирда қабул қилиниши соҳани янада тараққий эттиришда муҳим аҳамият касб этади. Мазкур ҳужжат амалиётда турли ҳуқуқий қарама-қаршиликларни бартараф этишга қаратилганлиги, бир қатор янги нормалар киритилганлиги, кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилиши билан аҳамятлидир.

Давра суҳбатида қонунининг асосий мақсади бўлган – аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшларни ва аёлларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилиш, жисмоний тарбия ва спортни давлат томонидан қўллаб- қувватлашнинг замонавий механизмларини яратиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутаҳассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, замонавий ва самарали спорт инфратузилмасини шакллантириш, юқори тоифали спортчилар ва спорт захирасини тайёрлаш, терма жамоаларни шакллантириш учун зарур шароитлар яратишга доир талабларни жорий этишга, энг муҳими миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантиришга қаратилган нормаларни бугунги кундаги ҳаётга жорий этилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, жисмоний тарбия ва спорт тадбирлари ташкилотчилари уларнинг қатнашчиларини тиббий ёрдам билан таъминлаш, спорт жиҳозлари ва спорт кийимларининг халқаро стандартларга, меъёрлар ва талабларга мувофиқлиги, таълим муассасаларида узлуксиз жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш мақсадида Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг ҳамда Халқ таълими вазирлигининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатлари амалга оширилиши, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қаратилган янги талабларнинг бажарилиши борасида фикрлар алмашилди.

Давра суҳбатида кураш, белбоғли кураш, турон яккакураши, ўзбек жанг санъати каби тўрт турдаги миллий спорт турлари ҳамда қирқ иккита миллий ва халқ ўйинлари мавжудлигидан келиб чиқиб, сўнги йилларда юртимизда миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантириш, уларни халқаро даражадаги спорт тури мақомини олишига қаратилган масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, тадбирда жисмоний тарбия ва спорт муассасалари моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, жисмоний тарбия ва спорт муассасалари иш самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирлари бажарилишининг бориши бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақидаги маълумотлар айтиб ўтилди.

Тадбир якунида “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунинингижросини таъминлаш устидан парламент назоратини амалга ошириш, соҳадаги муҳитини шакллантириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш истиқболларини белгилаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.


Кўришлар сони: 13882

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.02.2020
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси: муаммо ва истиқболдаги режалар

“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини тубдан яхшилаш бўйич...

26.02.2020
Депутатлар Омбудсманнинг ўринбосари — Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига номзодни маъқулладилар

2020 йил 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ...

26.02.2020
Ўзбекистон — Литва: Мақсадли сиёсат ва самарали ҳамкорлик

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери ўринбосари Б. Алихонов Литва Сеймаси...

Тадбирлар тақвими