Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

09.03.2015
Ташувчининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилинади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасида Ўзбекистон Республикасининг «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш юзасидан ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.  

09.03.2015
Хусусий мулк ҳуқуқи ва унинг кафолати

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси Юристлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда “Хусусий мулк ҳуқуқи ва унинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш” мавзусида давра суҳбати ўтказди. 

05.03.2015
Депутатлар томонидан қонун лойиҳалари иккинчи ўқишга тайёрланмоқда

Шу кунларда мамлакатимиз парламенти қуйи палатасининг қўмиталари томонидан ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни янада такомиллаштиришга қаратилган бир қатор долзарб қонун лойиҳалари юзасидан экспертлар, мутахассислар ҳамда манфаатдор идораларнинг вакиллари иштирокида муҳокамалар ўтказилаяпти.

04.03.2015
Қўмиталарда қонун лойиҳалари муҳокамаси бўлиб ўтмоқда


Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарида жамият ҳаётининг турли соҳаларидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор қонун лойиҳалари юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

03.03.2015
Тамаки ва алькогол истеъмоли билан боғлиқ маъмурий жавобгарлик чоралари кўриб чиқилмоқда

Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси томонидан “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш юзасидан Ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

03.03.2015
Қўмита янги таҳрирдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда

Ахборот ва коммуникация масалалари қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда янги таҳрирдаги “Электрон тижорат тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди. Тадбирда депутатлар турли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари иштирок этдилар. 

02.03.2015
Аҳолини йодланган ош тузи билан таъминлаш талаблари кучайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2014 йил 18 декабрь куни киритилган “Йод етишмаслиги касалликлари профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш учун Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳузурида ташкил этилган ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтади.

27.02.2015
Бюджет маблағларидан фойдаланишда ва бюджетлар ижросини таъминлашда масъулиятсизликка йўл қўйилаётганлиги депутатлар диққат марказида

2015 йил 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилишида депутатлар, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи кўриб чиқилди. 

26.02.2015
“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ҳамда “Парламент назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини муҳокамага киритиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил ва ташкилий-ҳуқуқий ишлари дастури” лойиҳасида қўмитанинг таклиф ва тавсиялари ўз ифодасини топганлиги таъкидлаб ўтилди. 

25.02.2015
Санитария-эпидемиология масалаларига оид қонун лойиҳаси навбатдаги ўқишга тайёрланмоқда

Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи,Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмиталари ҳамкорлигида “Аҳолининг санитария-эпидемиология масалаларида осойишталиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 

19.02.2015
Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Экоҳаракат депутатлари гуруҳи фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб олинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг жорий йил 23 январида ўтказилган қўшма мажлисидаги маърузаларида парламентнинг келгусидаги фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ вазифалар баён этилди. 

19.02.2015
Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмита устувор вазифаларини белгиламоқда

Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмитаси 2015 йилга мўлжалланган қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари Дастури лойиҳасини кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш юзасидан мажлисини ўтказди.


Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.08.2019
Дилфуза ЖАЛИЛОВА: Таълим ва тарбия — бутун жамиятнинг иши

Ҳар бир мамлакатнинг янада тараққий этиши, дунё мамлакатлари орасида етакчи бўлиши инновацион ва...

24.08.2019
Мухаррам ДАДАХЎЖАЕВА: Мактаб – бу ҳаёт-мамот масаласи

Дунёда инсон учун энг муҳим иш — фарзандини ўқимишли, зиёли қилиш бўлса, давлат учун энг долзарб...

24.08.2019
Ёрмамат ХОЛИЯРОВ: “Тарбия” фани миллий таълим жараёнида ўқитилиши — энг мақбул йўл

Бу — адолатнинг қарор топгани, таъбир жоиз бўлса, ғалабасидир. Зиёли, ўқимишли инсон элда азиз бўлиши,...

Тадбирлар тақвими