Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Интеграциялашган фаолият —  тиббий хизмат сифатини оширади 10.10.2018
Интеграциялашган фаолият — тиббий хизмат сифатини оширади

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, сифатли дори воситалари, тиббий буюмлар билан таъминлаш — давлатимиз энг катта эътибор қаратаётган масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Меҳнат қонунчилиги: бугунги ҳолат ва концептуал асослар 10.10.2018
Меҳнат қонунчилиги: бугунги ҳолат ва концептуал асослар

Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан илгари сурилган Муносиб меҳнат концепцияси меҳнат соҳасидаги асос солувчи ҳуқуқларни амалга ошириш, бандлик ва даромад олиш имкониятларини кенгайтириш, ижтимоий ҳимоя тизимларини такомиллаштириш, ижтимоий мулоқотни мустаҳкамлаш каби тўртта муҳим стратегик мақсадга асосланади.

10.10.2018
Чиқинди нотўғри жойлаштирилса, жавобгарлиги қаттиқ бўлади

Йиғилишда қайд этилишича, мазкур бошқарма томонидан 2012-2016 йиллар мобайнида шаҳардаги хўжалик юритувчи субъектларда 584 та режали, 10 та режадан ташқари, 228 та назорат тартибида, 420 та ҳолатда бюджет ташкилотларида текширувлар ўтказилган ҳамда аниқланган қоидабузарликлар бўйича 1058 нафар мансабдор шахс “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодекснинг 91-моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилиб, улардан жами 51,48 миллион сўм миқдорида жарима ундирилган.

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қардият 10.10.2018
Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қардият

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганининг 70 йиллигига бағишлаб “Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият” мавзусида тадбир ўтказилди.

Дарсликлар таъминоти: муаммо, таклиф ва ечим 05.10.2018
Дарсликлар таъминоти: муаммо, таклиф ва ечим

Йиғилишда депутатлар бу каби камчиликлар жорий ўқув йилида ҳам кузатилаётганини ачинарли ҳолат сифатида танқид қилди. Жумладан, Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасалари таълим ўзбек, рус ва тожик тилларидаги 745079 тўплам дарсликлар билан, яъни ортиқча 63 669 тўплам дарсликлари билан таъминланган бўлсада, 3-синф бўйича дарсликлар 98 фоизга таъминланган. Дарсликлардан фойдаланиш муддатининг 2 йилликдан 3 йилликка ва 4 йилликдан 5 йилликка узайтирилгани натижасида 2021 тўплам дарслик етишмаслиги аниқланди. Вилоятдаги таълим ўзбек тилида олиб бориладиган 68970 нафар ўқувчидан 67484 нафари дарслик билан таъминланган  бўлиб, 1486 тўплам дарсликка эҳтиёж мавжуд.

Миллат генофондига дахлдор масала унга панжа орасидан қараб бўлмайди 04.10.2018
Миллат генофондига дахлдор масала унга панжа орасидан қараб бўлмайди

Ўз миллатининг генофонди ҳақидага қайғурган халқ биринчи навбатда оналар ва болаларнинг саломатлигига, соғлом фарзанд дунёга келишига ғамхўрлик қилади. Биз одатда юртимизда оилалар саломатлигини, оналар ва болалар соғлиғини ҳар томонлама мустаҳкамлашга катта эътибор қаратиляпти, дея мақтанишни яхши кўрамиз. 

Экспертлар Ўзбекистон солиқ ислоҳотлари ҳақида қандай фикрда? 02.10.2018
Экспертлар Ўзбекистон солиқ ислоҳотлари ҳақида қандай фикрда?

2018 йи 2 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатасининг Мажлиси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда солиқ ислоҳоти – халқаро экспертлар нигоҳида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбиркорлик муҳофазасида қандай муаммо бор? 02.10.2018
Тадбиркорлик муҳофазасида қандай муаммо бор?

2018 йил 2 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида конференцияташкил этилди. 

Назорат-таҳлил: Тиббиётда оқсоқликка йўл қўйиб бўлмайди 28.09.2018
Назорат-таҳлил: Тиббиётда оқсоқликка йўл қўйиб бўлмайди

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси аъзолари Бухоро вилоятида ҳам 128 та маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, соғлиқни сақлаш масаласи бўйича фуқароларнинг жами 465 та мурожаатини кўриб чиқди. 

Қўмита қарорлари ижроси мониторинг қилинди 28.09.2018
Қўмита қарорлари ижроси мониторинг қилинди

Қайд этилганидек, қарор ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги “Мурувват” эркаклар интернат уйи ҳамда Сирдарё “Мурувват” ногиронлар аёллар интернат уйидаги, шунингдек Андижон ва Тошкент вилоятидаги тиббий-ижтимоий муассасалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилган. 

Армия — халқимизнинг мустаҳкам қалқони 28.09.2018
Армия — халқимизнинг мустаҳкам қалқони

Ҳарбий қисм ва муассасалар ошхоналарини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича жорий этилган аутсорсинг тизимнинг юқори самара билан ишлаётгани қайд этилди. Ҳозирда сектордаги ҳарбий қисмларда, махсус танлаб олинган 17 та тадбиркорлик субъектининг 500 нафардан ортиқ ходими аутсорсинг хизматларини кўрсатмоқда.

Назорат-таҳлил: Муҳим дастур ижроси Хоразмда қандай бажарилмоқда? 28.09.2018
Назорат-таҳлил: Муҳим дастур ижроси Хоразмда қандай бажарилмоқда?

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 15 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида (тахминан 116,8 миллиард сўм) кредит маблағ ажратиш режалаштирилган. Вилоят бўйича жами 1570 та тадбиркорлик субъекти ва фуқароларнинг рўйхати шакллантирилиб, улар тамонидан жами 58 млрд 095 миллион сўмлик кредит маблағлари олиш истаги билдирилган. Шундан бугунги кунда вилоятдаги тижорат банкларига тақдим қилинган ҳужжатлар асосида 708 та лойиҳа бўйича жами 21 млрд  922 миллион сўмлик кредит ажратилган.     


Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.08.2019
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?

Шу ўринда бир маълумот. Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало гўшт, сут ва қишлоқ...

21.08.2019
Истиқлол юксалишдир

Айни кунларида мамлакатимизда энг улуғ айёмлардан бири — Мустақиллик байрамининг ўзига хос шукуҳи...

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

Тадбирлар тақвими