Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Депутатлар қонуннинг Андижондаги ижросини ўргандилар

Депутатлар қонуннинг Андижондаги ижросини ўргандилар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг «Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Андижон вилоятида ижро этилишини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш якунларига бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда таъкидланганидек, мамлакатимизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар самараси ўлароқ, жамият тараққиёти, фан ва техниканинг илғор ютуқлари Республикамизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги махсулотлари сифатининг тобора ортиб боришида алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, Андижон вилоятида қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишга ҳамда юқори самарали, экология жиҳатидан хавфсиз ва кам заҳарли кимёвий ва биологик препаратларни қўллаш ҳисобига ҳосилни сақлаб қолишга йўналтирилган кимёлаштириш ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларидан фойдаланиш юзасидан ягона давлат сиёсати амалга ошириб келинмоқда.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш борасида тегишли ваколат берилган органлар томонидан қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишни таъминлаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон соғлиғига, атроф табиий муҳитга зарарли таъсирининг олдини олиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш юзасидан қатор меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ўсимликларини ўз вақтида замонавий ва таъсирчан воситалар билан ҳимоя қилиш ҳамда ривожлантириш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш натижасида биологик кураш усули билан ишлов бериш 2016 йилда 2,2 млн. гектарга ошган. Зараркунандалар кенг тарқалган ва ривожланган майдонларда юқори самарадорлиги тез таъсир қилиши билан ажралиб турадиган, юқори иқтисодий самара берувчи, танлаб таъсир қилувчи ва атроф-муҳитга, инсонга ва тирик организмларга зарарлилик даражаси паст (III-IV класс) ҳамда қўллаш учун қулай бўлган кимёвий препаратлардан фойдаланиш тизимли йўлга қўйилган.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларининг инсон саломатлиги, тупроқ, ҳаво ва сув ҳавзаларидаги ҳолати ва мазкур табиий унсурлардаги тирик мавжудодларга кўрсатадиган таъсирини баҳолаш, уларнинг заҳарлилик даражасини аниқлаш бўйича тегишли ваколатли органлар томонидан муайян ишлар олиб борилмоқда. 2014-2016 йилларда хорижий давлатлардан олиб келиши режалаштирилган 90 та препаратларга санитария-эпидемиологик хулосалар берилган ва инсон саломатлиги учун зарарлилиги юқори бўлган ҳамда етарли маълумотлар мавжуд бўлмаганлиги учун 13 та препаратларга санитария-эпидемиологик хулосалар берилмаган. 188 та кимёвий дори воситалари текширувдан ўтказилиб, экологик-токсикологик хулосалар берилган ва атроф муҳитга таъсири зарарли 3 та кимёвий дори воситаларига Ўзбекистонда қўлланилишига рухсат берилмаган.

Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикасига бошқа мамлакатлардан ўсимликларнинг карантинли ва ўта хавфли зараркунандалари, касалликлари ҳамда бегона ўтлари кириб келиши хавфининг олдини олиш ва унга барҳам бериш чоралари юзасидан чегара постларда ўсимликлар карантини чегара масканлари ташкил этилган ва доимий назорат ишлари олиб борилмоқда.

Бу эса ўз навбатида кейинги икки йилда пахта ва ғалла бўйича ҳосилдорлик гектарига ўртача 2-5 центнерга ҳамда полиз, сабзавот, узум, мева ва резаворлар етиштириш ҳажмининг 8-10 % га кўпайишида, инсон соғлиғига, атроф табиий муҳитга зарарли таъсирининг кескин камайишида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Тадбирда олиб борилган қатор самарали ишлар билан бир қаторда ҳудудда Қонуннинг ижро этилишида ваколатли органлар томонидан айрим камчиликларга ҳам йўл қўйилганлиги ҳам қайт этиб утилди.

Тадбир сўнгида депутатлар томонидан қишлоқ хўжалик ўсимликларини ҳимоя қилиш воситаларидан самарали фойдаланиш, шунингдек, уларни ташиш, сақлаш қоидалари ва қўллаш регламентларига риоя этиш юзасидан тавсиялар берилди ҳамда қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.


Кўришлар сони: 11272

Депутатлар минбари

Янгиликлар

10.10.2019
Депутатлар ташаббуси: Ипотека таътилларини жорий қилиш таклиф этилмоқда

Фуқаро ипотека кредити асосида уй-жой харид қилади. Доимий иш жойи ва даромади бор. Уч-тўрт йил да...

10.10.2019
Қонун лойиҳаси бўйича саноат корхоналари ва инвесторларнинг фикрлари инобатга олинмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

09.10.2019
Мамлакат фермерларининг депутатларга мурожаати кўриб чиқилди

2019 йил 9 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги парламент эшитуви ўтказилди....

Тадбирлар тақвими