Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Қўмиталарда 2017 йилга мўлжалланган Бюджет лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди

Қўмиталарда 2017 йилга мўлжалланган Бюджет лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан 2017 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда.

Жумладан, Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ҳамда Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмиталари йиғилишида 2017 йилги Бюджетнома лойиҳасидаги бир қатор масалалар алоҳида кўриб чиқилди. Хусусан, Фан соҳаси харажатлари 2017 йилги Давлат бюджети лойиҳасида жорий йилга нисбатан 13,0 фоизга оширилган ҳолда кўзда тутилган бўлиб, бу фанни янада ривожлантириш ва давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни давом эттиришда муҳим омил бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Йиғилишда 2017 йилда Давлат бюджети ижтимоий харажатларининг ўтган йиллардаги каби устуворлиги сақланиб қолиб, қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойларни қуриш Дастури билан биргаликда, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 12,0 фоизни ёки жами харажатларнинг 59,7 фоизини ташкил этиши, келгуси йилда кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар, моддий ёрдам ҳамда компенсация тўловларига Давлат бюджети харажатлари, аҳоли фаровонлигини ошириш ва кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдамнинг манзиллилигини кучайтириш бўйича ялпи ички маҳсулотга нисбатан 1,1 фоиз миқдорида кўзда тутилаётганлиги билдириб ўтилди.

Саноат,қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси йиғилишида 2017 йилда автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш, йўл олди инфратузилмасини ривожлантириш, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш, машина ва механизмлар харид қилиш, режалаштирилган қурилиш параметрларини амалга ошириш учун Республика йўл жамғармаси ҳисобидан 3,1 трлн. сўм миқдоридаги маблағ ажратилаётганлиги, йирик транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга ошириш, аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлашни янада яхшилаш, республика минтақаларида коммунал дренаж хўжаликлари объектларини қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш бўйича киритилаётган таклифлар алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси йиғилишида Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Жамғармасининг 2017 йилги харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан белгиланган Давлат дастури доирасида ерларнинг мелиоратив ҳолатни яхшилаш тадбирлари учун 455,0 млрд сўм маблағ йўналтириш кўзда тутилаётганлиги қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди.

Таъкидланганидек, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сув хўжалиги ташкилотлари насос станцияларининг 320 та электр двигателларини ва 127 та насосни алмаштириш учун 2017 йил Давлат бюджети лойиҳасида зарур маблағлар кўзда тутилмоқда. 2017 йилда электр двигателларни ва насосларни алмаштириш Дастурини амалга ошириш натижасида сув хўжалиги ташкилотларида 45-50 млн.квт.соат электроэнергия ёки 8,2-9,1 млрд.сўм иқтисод қилинади.

Шунингдек, 2017 йилда Давлат бюджетининг унумдорлиги паст ерларда пахта хом-ашёси етиштирувчи фермер хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатлари, жорий йилга нисбатан 44,1 млрд. сўмга ошириб кўзда тутилган бўлиб, бу ноқулай табиий шароитларда пахта хом-ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга молиявий ёрдам кўрсатиш имконини беради.

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш қўмитаси йиғилишида 2017 йилги Бюджетномада нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш мақсадида грант маблағлари ажратиш, ўзини ўзи бошқариш органларинининг моддий техник базасини мустакамлаш учун кўзда тутилаётган маблағлар муҳокама қилинди.


Кўришлар сони: 15242

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.10.2019
Парламентлараро иттифоқнинг 141-Ассамблеясида Ўзбекистон делегацияси иштирок этяпти

Унда парламент аъзолари томонидан гендер тенгликни яхшилаш, ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, депутатларнинг...

14.10.2019
Давлат бюджети парламент томонидан қонун асосида қабул қилинади

Айни кунларда парламент қуйи палатасида бир қатор қонун лойиҳалари маромига етказилмоқда. Хусусан,...

14.10.2019
Қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда давлат тили қоидаларига амал қилинадими?

Жамиятдаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга соладиган омил бу қонунлардир. Шундай экан, ...

Тадбирлар тақвими