Cайт ранги: A A


Қўмита ва комиссиялар йиғилишлари

Аҳоли бандлигини таъминлаш ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналиши

Аҳоли бандлигини таъминлаш ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналиши

21 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган 2017 йилга аҳоли бандлиги дастури лойиҳаси мутасадди вазирлик, идора ва муассасаларнинг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида кўриб чиқилди.

Дастур лойиҳаси 390 минг кишини доимий иш жойи билан, 200 минг кишини – қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилишда мавсумий ва вақтинчалик иш билан, 309 минг кишини – шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликлари, ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорлик орқали иш билан таъминлашни назарда тутади.

Йиғилишда қўмита аъзолари томонидан 2017 йилга мўлжалланган бандлик дастури лойиҳаси меҳнат бозоридаги талаб ва таклифни, жойлардаги ва соҳалардаги мавжуд имкониятларни чуқур таҳлил этиш орқали, шунингдек ўтказилган мониторинг натижалари, депутатларнинг назорат ишлари якунлари асосида ишлаб чиқилган таклифлари ҳам эътиборга олинганлиги қайд этилди.

Лойиҳада аҳоли бандлиги кўрсаткичларининг сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида туман ва шаҳарлар, тармоқлар ва аниқ корхоналар кесимида давлат органларининг электрон ахборот тизимларидан фаол фойдаланилган ҳолда дастур ижросининг тизимли ва мунтазам мониторингини юритиш каби вазифалар белгиланган.

Дастур лойиҳасида унинг параметрларини сўзсиз бажарилишини таъминлашга қаратилган аниқ чор-тадбирлар кўзда тутилган. Айниқса, бўш иш ўринлари ярмаркаларида меҳнат майдонлари ташкил этилиши, уларга “бир дарча” хизмати мутахассисларининг жалб қилиниши аҳолини кафолатланган иш билан таъминлашга самарали ҳисса қўшади.

Тадбир давомида депутатлар ва мажлис иштирокчилари томонидан дастурда белгиланган иш ўринларини ташкил этиш механизмлари, дастур мониторингини юритиш масалалари ҳам қизғин муҳокама қилинди ҳамда тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.

Йиғилиш сўнгида “2017 йилга аҳоли бандлиги дастури” лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи йиғилиши муҳокамасига киритиш юзасидан Қўмитанинг хулосаси тасдиқланди.


Кўришлар сони: 12494

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими